Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиш қонаса тахоратни бузадими?

11:52 / 08.10.2019 | Rokki Rembo | 12595
Ассалому алайкум! Устозлар, тахоратга ният қилиб тахоратни бошлашим билан оғизга сув олиб чайсам тишим қонашни бошлайди. Бу холат кўп кузатилади, хатто тахоратни охирида хам тишларим қонайди, лекин агар шу холат ғуслда бўлса нима бўлади? Хатто тиш қоншини тўхтатадигон пасталар ишлатаман, лекин бошқа пайтлари тахорат билан юрсам хам туфиргига қўшилиб қон чиқади. Туфирган пайтим туфиргини ранги бу холатда хам тахоратда хам қизил бўлади. Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ғусл учун баданни бошидан охиригача бир бор сув теказса кифоя. Орада таҳоратни синдирадиган бирор иш содир бўлса ҳам ғусл адо бўлаверади. Албатта айни ўша ғуслнинг ўзи билан намоз ўқилмайди. Намоз ўқиш учун устига битта таҳорат қилинади. Бу худди маййитни ғусл қилдиргани кабидир. Унда ғусл мобайнида ичидан нажосат чиқиши, жароҳатларидан қон чиқиши кузатилади. Шунда ҳам ғуслни қайтадан бошламай давом эттирилаверади. Тиш қонаса таҳорат синади, намоз ўқиш учун албатта таҳорат қилиш шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat