Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўп хотинлилик ҳақида?

00:00 / 14.09.2007 | eski savollar | 4931
Жаноб Шайҳ Муҳаммад Содиқ ҳазратлари, сизга навбатдаги саволим қуйидагича:Исломда ко'п хотинлилик ҳақида то'лиқроқ ма'лумот берсангиз. Бу саволни беришимдан мақсад, мен чэт элда ишлайман, ко'п ҳолларда бошқа диндаги ҳамкасбларим билан Ислом ҳақида гаплашамиз. Улар ко'пинча "Исломдаги ко'пхотинлилик" мавзусида со'рашади, мен бо'лсам бу ҳақида уларга далил ва сабабларга асосланган то'лиқ ма'лумот бера олмайман.Жавобингиз учун раҳмат.Сарвар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қадимги вақтда Ислом душманлари бир эркакка тўрт хотин кифоя қилади, деган ҳукм учун, бу жуда озку! деб туҳмат тошини отган эдилар. Бир кишига тўрттадан ортиқ аёлга уйланишни манъ қилиш жабр ва зулм, ҳар ким хоҳлаганича сондаги аёларга уйланиш имконига эга бўлиши керак, деб дод солган эдилар. Яна оғзиларига нима келса шуни айтиб, вайсаган эдилар.Ҳозирги вақтда эса, Ислом душманлари бир эркакка тўрт хотин кифоя қилади, деган ҳукм учун, бу жуда кўпку! деб туҳмат тошини отмоқдалар. Ислом душманлари, Исломнинг кўпхотинликка рухсат берганини шунчалик кўп туҳмат қилганлар-ки, ҳатто дунёда кўпчилик Ислом деганда тўртта хотинга уйланиш, деб тушуниб қолган. Баъзилар Ислом ҳақида ҳеч нарса билмаслиги мумкин, аммо, Ислом тўртта хотинга уйланишга рухсат берганини яхши билишади. Агар Ислом душманларининг бу масаладаги шовқин-суронларига эътибор бериладиган бўлса, худди Ислом шу масаладан иборатга ўхшаб қолади. Улар Исломдан сўз очиши билан, тўртхотинлик масаласига ёпишиб олади. Гўёки Ислом шариати мусулмон эркакларга тўрттадан хотин олишни фарз қилиб қўйгандек гап қилишади. Бу ҳолат асрлар давомида душманлар томонидан Исломга қарши олиб борган ташвиқотларнинг самарасидир. Бу тарғиботлар ҳатто ўзини мусулмон санаб юрган баъзи жоҳилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Шунинг учун бу масалада батафсилроқ сўз юритишимиз маъқул бўлади.Исломдаги кўпхотинликка рухсатнинг ҳикматлари1–Кўпхотинлик фақат Исломга хос эмас. Бу иш дунёнинг ҳамма халқларида, ҳамма тузумларида бўлиб келган. Баъзиларида ҳозир ҳам бор. Африкада хотини нечта эканини билмай, санаб-санаб охирига ета олмаган қабила бошлиқларининг борлиги сир эмас. Насроний дини канийсаси Африқода ўз динини тарқатишда биттадан ортиқ хотинга уйланиш манъ қилингани халал бераётганини эътиборга олиб, биттадан кўп хотинга уйланишга истисно тарийқасида рухсат бергани ҳам сир эмас. Нима учун қадимдан бўлиб келаётган, ҳозирда ҳам бор масала учун фақат Исломни танқид қилинади?!2–Ислом кўпхотинликни янгидан чиқарган эмас, балки, мавжуд бўлган тартибсиз, чегарасиз, зулм ва жабрдан иборат, хотинларнинг ҳеч бир ҳаққини риоя қилмайдиган ҳукмни тартибга солган, чегаралаган, адолатли бўлишини, хотинларнинг барча ҳақларини риоя қилинишини йўлга қўйган.Биринчидан сонни тўрттадан ошмаслигини қатъиян таъйин қилган. Тўрттадан ортиқ хотини борларга амр этиб ортиқчаларига жавоб беришни йўлга қўйган. Биттадан ортиқ хотин олиш учун хотинлар ўртасида адолатли бўлишни шарт қилиб қўйган. Кўпхотинлик эр хотинларига бир хилда нафақа, турар жой, муомала ва бирга ётишни тамин қилишни шарт қилган. Агар шу шарт вужудга келмаса биттадан ортиққа уйланишга маслаҳат берилмаган.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани (олинг)»-деган.Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг иккита хотини бўлсаю, улардан бирига майл кўрсатса, қиёмат куни бир ёнбоши моил бўлган ҳолида келур»-деганлар.3–Ислом оламшумул диндир. У ҳамма маконлар, ҳамма замонлар ва ҳамма одамларнинг динидир. Шунинг учун ҳамманинг эҳтиёжини, ҳамманинг табиати ва талабларини эътиборга олгандир. Ислом мижози суст битта хотинни зўрға эплайдиган, шимолликларни ҳам, мижози кучли битта хотин билан сабр қила олмайдиган жанубликларнинг ҳам динидир. Бугунги кунда мижози суст, бир хотинни ҳам эплай олмайдиган кишилар Исломдаги кўпхотинликка қарши чиқаётгани ҳам шуни кўрсатади. Улар қўрқмаса ҳам бўлаверади. Ислом уларни кўп хотин олишга мажбур қилмайди. Бугунги кунда биттадан ортиқ хотинга уйланиш ҳаром, деган динлар, мижози кучли халқларни ўзига жалб қилиш учун кўпхотинликка истисно тарийқасида рухсат бераётгани ҳам ўша динларни ботил, Исломни ҳақ эканини ҳам кўрсатмоқда. Исломда бу нарса аввалдан ҳал қилиниб қўйган. Баъзи эркакларнинг шаҳвоний қуввати ўта кучли бўлади. Бир ёки икки аёл билан кифояланмайди. Бунинг устига аёл кишининг ҳайз кўриши, нифосли бўлиши, бемор бўлиши ва бошқа ҳолатлари бор. Ундоқ вақтларда шаҳвати кучли эр хотини кўп бўлмаса зинога бориши турган гапга айланади. Бир хотинни олиб қўйиб бошқалар билан зино қилиб юрган яхшими ёки ҳалол-пок, адолат, розилик йўли билан кўпхотинлик бўлишми?Албатта, ҳалоллик, поклик, адолат ва розилик яхши.4–Эркаклар ва аёллар сонидаги номутанасиблик ҳам кўпхотинлик низоми тўғри эканини кўрсатади. Ҳамма замон ва ҳамма маконларда аёллар сони эркаклар сонидан кўп бўлиб келган, келмоқда ва келади ҳам. Қиёмат яқинлашганда эса, умуман кўпайиб кетиши муқаррар.Илмий изланишлар натижасига эътибор бериладиган бўлса, гўдаклар ўлими бўйича ўғил болалар ўлими қиз болалар ўлимидан кўп бўлади. Иш, кўча ҳодисаларида ҳам асосан эркаклар ўлади. Урушларда эса эркакларга қирон келади. Доимо эркакларнинг ўртача умр кўриши, аёлларнинг ўртача умр кўришидан оз бўлади.Фараз қилайлик бир жамиятда бир эркакка икки аёл тўғри келадиган бўлиб қолди, нима қилиш керак? Агар бир эркак бир хотинга уйланса ортиб қолган хотинлар нима қилади? Улар ҳам инсон, уларда ҳам жинсий майл бор, уни қондиришлари керак. Улар ҳам бунга ўхшаш эрлик аёллар эга бўладиган имтиёзларга эга бўлишга ҳақли. Аммо, бунинг иложи қани? Эркаклар ҳаммаси банд, хотини бор. Бундай ҳолатда мазкур масалани ҳал этишнинг фаразий уч йўли бор:Биринчи йўл: Ҳаром иш тутиш. Жинсий эҳтиёжини қондириш учун зино қилади. Бола кўриш учун ҳароми бола ортиради. Эрли ва оилали бўлиш орзуси эса рўёбга ортмай қолади.Иккинчи йўл: Бировнинг оиласини бузиб, хотинини талоқ қилдириб ўзи тегиб олади. Оқибатда бир оила бузилади. Бир хотин эридан, бахти-саодатидан, оиласидан маҳрум бўлади. Орадаги болалар тирик етим бўлади. Яна қанчадан қанча муаммолар келиб чиқади.Учинчи йўл: Исломий йўл. Ҳалол-пок, рози-ризолик йўли билан иккинчи хотин бўлиш.Албата, ўзини билган, заррача бўлса ҳам инсонийлиги бор одам учинчи йўл–Иломий йўлни танлайди. Фақат шу йўлгина энг одил ва энг тўғри йўлдир.5–Никоҳдаги аёлларнинг жисмоний ожизлиги.Маълумки, инсон ҳаётида турли ҳолатлар бўлиб туради. Баъзи вақтларда бир муддат оилавий турмуш қилиб, фарзанд ортдириб, сўнгра аёл киши оғир дардга чалиниб қолиши мумкин. У аёл эрига хотинлик хизматини қилишга умуман ярамайди. Эркак эса ёш, яшагиси, яна кўпроқ бола кўргиси келади. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Бунинг муолажа қилишнинг ҳам уч йўли бор:Биринчи йўл: Эр зино йўлига ўтиб, бошқа аёллар билан ҳаром хариш юриши керак. Бу йўлнинг турган битгани зарар экани ҳаммага маълум. Аввало мазкур эркакнинг ўзи виждонан изтиробга тушади, иккиюзламачилик ҳаёти кечиришга мажбур бўлади. Оиланинг қолган аъзолари ҳам тинчларини йўқотадилар. Орада жанжал чиқиб, оила парчаланиб кетади. Қолаверса, ҳар бир зинокор ўзи яшаб турган жамият учун катта мусийбат, улкан зарар экани ҳаммага маълум. У туфайли жамият аъзоларининг ахлоқи бузилади, жамиятда турли касалликлар тарқайди ва бошқа зарарлар етади.Иккинчи йўл: Бемор аёлни талоқ қилиб, ҳайдаб ўрнига бошқа хотин олиш. Бу номардлик бўлади. Бир муштипар аёлни ёшлигида, соғлигида олиб юриб бемор бўлгани учун талоқ қилиш. Болаларини ҳам тирик етим қилиш. Орадаги оилавий ҳаётнинг ҳурмати йўқми? Болаларнинг ҳурмати йўқми?Учинчи йўл: Исломий йўл. Унда бемор аёл билан, болалари билан бирга қолиб, улар билан аввалгидан ҳам яхши муносабатда бўлиб туриб ҳалол пок йўл билан иккинчи хотинга уйланиш. Албатта, ўзининг қадрини билган, ҳалол-пок ҳаёт кечиришни хоҳлаган киши аввалги икки йўлни кескин рад этади ва учинчи йўл–энг тўғри йўл–Исломий йўлни танлайди. Зотан, энг тўғри йўл ҳам шудир.6–Фарзанд кўрмаслик масаласи.Яна ҳаётда тез-тез учраб турадиган масалалардан бири, эру-хотин оила кўриб ўн йил ёки ундан ортиқ бирга яшаб ҳам фарзанд кўрмаслик ҳолатидир. Табиблар аёл кишида она бўлишлик имкони йўқ эканлигини аниқладилар, деб фараз қилайлик. Бундай ҳолатда келиб чиққан муаммони қандоқ ечилади? Шунча йил умид билан бирга яшаган, иссиқ-совуқни бирга татиган, вафодор аёлни талоқ қилиб, ҳайдаб бошқа аёлга уйланиши керакми? Ёки эркак ҳам имкони бўлиб туриб фарзандсиз ўтиши, ортида зурриёт қолдирмай бу дунёдан ўтмоғи лозимми?Бу муаммони тўғри ҳал қилишни бирдан-бир йўли–Ислом ҳукмини тадбиқ қилишдир. Аввалги аёлни ҳам ўзи билан бирга олиб қолиб, розилик ва ҳалол-поклик йўли билан яна бир аёлга уйланиб, бахтли ҳаёт кечириб, фарзандли бўлиш.Ҳозирги кунда Исломнинг ушбу кўпхотинлик ҳақидаги рухсатидан фойдаланмаслик оқибатида дунёда кўплаб муаммолар келиб чиқиб, газак олиб бормоқди. Зино, фаҳш ишлар ҳаддан ошиб, шу туфайли турли касалликлар, ижтимоий, ахлоқий муаммолар кенг тарқалмоқда. Кўплаб оилалар бузилишига ҳам шу рухсатдан фойдаланмаслик сабаб бўлмоқда. Кўпгина давлатларда кишилар сони камайиб бормоқда. Ғайри Ислом миллатларнинг аёллари намойишлар ўтказиб ва бошқа турли йўллар билан кўпхотинликка рухсат беришни талаб қилмоқдалар. Баъзи давлатларнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятлари бу масала ҳақида жидий ўйлай бошладилар. Ҳеч шак-шубҳа йўқки бир кун келиб бу нарса иншааллоҳ амалга ошади. Аллоҳнинг ҳукми жоирй бўлади. Лекин ўшангача жоҳил инсоният ўзини ўзи қийнагани қолади.Кўпхотинликнинг ҳикматлари юқорида зикр қилинган нарсалар билан тугаб қолмайди. Бунга ўхшаш ҳикматларни яна келтириш мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat