Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Беэпул" дастури

10:34 / 13.10.2019 | Nursulton | 1771
Ассалому алайкум! Беэлине компаниясининг "Беэпул" дастури бор. Унда агар ҳисобингизга пул тўлдирсангиз, ҳар 1000 сўм учун 1 Беэп (яъни 1 балл) беради. Масалан, 10000 сўм ташласангиз 10 Беэп йиғасиз. Беэпларни йиғиб, улар маълум миқдорга етгач, мегабайт, дақиқа, СМСларга алмаштириш мумкин. Масалан, энг кам миқдор, яъни 50 Беэпга 250 мегабайтга алмаштириш мумкин. Оддий пайнет шаҳобчаларидан пул солсангиз бундай имкониятга эга бўлмайсиз. Фақат дастур орқали пул солсангиз бу имкониятга эга бўласиз. Шу иш жоизми? 2. Аввало 1 тадан ортиқ савол бераётганим учун узр. Аммо бу саволларни тезда жавобини билмасам бўлмайди. Алҳамдилуллаҳ аста-секин диний билимларни эгаллаб бормоқдаман. Қайси ишлар гуноҳ эканлигини аста-секин англаб бормоқдаман. Мисол учун, бир одам гуноҳ иш қилаётганини кўрсам ва унга бу ишнинг оғир гуноҳлигини айтсам, фатво берган бўлмайманми? Мисол учун, кўп дўстларим тирик нарсаларни расмини чизишади. Уларга бу иш яхши эмаслигини, оғир гуноҳлигини айтсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? 3. Бирор ишни қилмоқчи бўлсам, масалан, бировга бир яхшилик қилмоқчи бўлоам ёки дуо ўқимоқчи бўлоам ( масалан, уйқуга ётишдан олдинги дуо) дарров шайтон васваса қилиб риёга бошлайди. Шу сабабли, кўп савобли ишларни қила олмай қоляпман. Жуда қийналиб кетдим. Нима қилай? Риёга қарши махсус дуолар борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Зарари йўқ.
2). Етказиш бошқа фатво бериш бошқа.
3). Давом эттираверинг аста секин йўқолиб кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat