Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Пайғамбар ота" (Жиржис алайҳиссалом) зиёратгоҳи ҳақида

12:51 / 13.10.2019 | Mirzohid Jamoldinov | 3268
Ассалому алайкум! Оҳангарон тумани Қорасув ёқа маҳалласида "Пайғамбар ота" зиёратгоҳи бор экан. Ўша ердаги масжид масъул ходимлари гапига кўра зиёратгоҳда дафн қилинган одам Жиржис алайҳиссалом эканлар. Шу масалага ойдинлик киритмоқчи эдим. Раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри маълумот. Ҳозирги кунда жуда кўп улуғ шахслар номига мақбаралар қурилиб зиёратгоҳлар ташкил қилинмоқда. Бундан нотўғри фойдаланмоқчи бўлган кишилар ҳам кўп. Баъзилар тарихда қадами ҳам етиб келмаганлиги очиқ-ойдин баён қилинган кишларга ҳам соҳта момзорлар ясаб, дўкон очишиб яхши даромад кўришмоқда. Бир иккита Аллоҳдан қўрқмайдиган кампирларни ўтказишиб, ҳақиқатан тўққанми ёки туғилмаган фарзандларини кўрсатиб “Мен шу фалончи отадан тилаб олганман” дегиздириб содда мўмин ва мўминаларни ширкка бошлашмоқда. Энг ачинарлиси шундай мозорларни қайсидир пайғамбарга ёки қайсидир саҳобага тегишлидир дейишмоқда. Улар бизни юртларга келмаганликларини кундек равшан. Қайсидир бир улуғ зотни қабридан тупроқ олиб кўплаб зиёратгоҳларни рамзий қабр шиори остида билса ҳазил билмаса чин деб одамларни ахмоқ қилаётганларга нима дейсиз. Маййити йўқ, аммо зиёрат қилиниб тиловат қилинаётган қабрлар қанча?! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat