Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг эхсон дастурхони ёзишга рухсати

12:49 / 13.10.2019 | Hayrullo | 2711
Ассалому алайкум! Яқин биродаримиз шу йил бошида вафот этдилар (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин). Вояга етган ва хали узатилмаган 3 нафар қиз фарзандлари ва завжалари кетларидан қолдилар. Бу оилада ўғил насиб этмаган экан, шу сабаб жанозалари ўқилгандан кейин биринчи 10 кун вақт ичида, мархумнинг ўғил жиянлари, ёр-биродарлари ва укалари ёрдамида хамма керакли маросимларни ўтқазиб берилди. Булардан - қўй сўйилиб қурбонлиқ қилинди, меҳмонлар таклиф этилиб эхсон дастурхон ёзилиб, эркакларга амру маъруф ва аёлларга мовлуд ўқилди, фақир-мискинларга садақа берилди, закот фарзи бажарилди ва х.к. Айрим вақт ўтгач, завжалари "40 кунлик вақт ўтди ва шу сабаб яна эхсон дастурхони очилиб, юртга ош берамиз" деб айтиб қолдилар. Ўшанда мархумни укалари "бундай маросим мажбурий деб хисобланмиди ва шариат қоидаларига мувофиқ хурофот деб хисобланади" деб айтдилар. "Уни устига сиз нафақадасиз ва қизларизни узатиш қарзингиз ва мажбуриятингиз хали олдинда, ортиқча сарф харажатни нима қиласиз" деб айтганларида, аёллари "унда қизларим билан ўзимиз домла чақириб қиламиз" дедилар. Савол. Уйда эркак киши йўқ бўлса, мархумни аёллари эхсон дастурхонини ёзиб, махалла эркакларини чақиришларга рухсат берилганми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилмасинлар. Ҳар қанча эҳсони бўлса қизларига қилсин. Қизларидан ортса кўпроқ савоб бўладиган, муҳтож оилаларга эрининг номидан нақд пул ёки масаллиқлар шаклида ёрдам берсин. Бу эҳсонларнинг энг аълоси бўлади. Маҳалла фаолларига ҳам айтинглар, текин ош бор экан деб ҳамма хонадонларга ҳам боришавермасин. Мабодо улар олдига маслаҳатга келишса улар тўғри йўл кўрсатишсин. Шариатимизда оқсоқол тайинлаш тарғиб қилинган ишлардан ҳисобланади. Оқсоқолни зиммасига улкн хизматлар юклатилган бўлади. Вазифаларидан бири шариатни пухта ўрганиб маҳалласидаги хонадонларни ҳолатини тўғри баҳолаш ва шариатга зид ҳолатларини ўнглаш. Маҳалладаги баъзи кишилар ўзлари изҳор қилолмаётган эҳтиёжларини ўрганиб, қўлидан келса ўзлари, агар келмаса бошақаларга далолат қилиш, шариатга зид ишларидан қайтаришдир. Шу ишларни қилса улкан ажрга эга бўлади, агар камчиликка йўл қўйилса дўзахга тушишга мустаҳиқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Оқсоқоллик ҳақдир(зиммасидагиларни тўлиқ адо қилмаса), оқсоқоллар дўзахдадир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat