Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолми ёки ?

00:00 / 14.09.2007 | eski savollar | 630
Ассалому алайкум Хазрат. Мен қарийб бир йилдан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб келаман. фаолиятим бошида банкдан кредит олган эдим (буни нотўғри эканлигини билмаган холда). Айни пайтда нима қилишни билмай турибман. Яъни бу қилган ишим нотўғри эканлигини билган пайтимда эса кредитни тезкор қайтаришга имконим йўқ бўлиб қолди. Агар тадбиркорлик фаолиятимдан тушган маблағни оила эхтиёжларимга аралаштирмай кредитни узсам-у ўзим қўшимча иш билан шуғиллансам, қўшимча ишдан келган даромад мен учун халол бўладими? Илтимос маслахат беринг. Яна бир саволим. Агар ота исломни унчалик тушунмаса ва боласини исломга қарши бўлган нарсаларни қилишга мажбур қилса. Масалан: (спиртли ичимликлар сотишга ўхшаган) ва бола отага қаршилик қилса. Ота сен мени норози қилаяпсан деса, бола исломда бу нотўғри иш. бундан келган даромад харом деса. Ота барибир тушунмаса, Бола нима қилиши керак? Гап шундаки орада катта низо чиқиши эхтимоли катта бўлаяпти. Аввалдан жавоб учун рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу қилган ишга тавба қилиб, иккинчи унга қатмасликка азму қарор қилинг.- Қўшимча ишдан келган даромад сизга ҳалол бўлади.- Ота-онанинг розилиги ва норозилиги Аллоҳ таолонинг ҳукмидан ташқарига чиқмаслиги шарт. Яъни, Аллоҳнинг амрига мувофиқ ишларда ота-онага итоат қилинади. Аммо ота-онанинг гапи Аллоҳнинг амрига хилоф бўлса, уларга итоат қилиш вожиб бўлмайди.Машҳур ҳанафий олимлардан Мулло Али Қори ота-онага зулм қилсалар ҳам яхшилик қилиш ҳақидаги гап борасида «Бу айни камолдир. Аммо жоизликнинг асли эътиборидан хотини билан ажраш ҳақида амр бўлса уни талоқ қилиш лозим бўлмайди. Агар ота-она қаттиқ озор топсалар ҳам», деган.Имом Тоҳавий:«Фарзанд мубоҳ нарсаларда буйсунади. Наҳий қилинган нарсаларда эмас», деган.Тоҳир Фатаний:«Агар икковлари дунёвий ишларда унга зулм қилсалар, охират ишларида эмас», деган.Иззуддин Абдуссалом:«Фарзандга иккисининг итоати ҳар бир амрда ва ҳар бир наҳийда вожиб бўлмалигига уламолар иттифоқ қилганлар», деган.Имом Ғаззолий:«Кўпчилик уламолар ота-онанинг итоати шубҳали нарсаларда вожиблигини айтганлар. Тўлиқ ҳаромда вожиб бўлмайди. Чунки шубҳани тарк қилиш вараъга киради. Ота-онанинг итоати эса мажбурийдир», деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat