Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллох ризоси учун дуо килсангиз!

00:00 / 06.09.2011 | eski savollar | 617
Асалламму алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Шайх хазратлари! Роббимиз бизни Ислом динидек неъмат бн неъматлантиргани ун Узига хамду-сано айтамиз! Дин ун килаётган хизматлариздан Аллох рози булсин! Сиздан бир илтимосим бор эди! 17 ёшимда мени умуман менга тенг булмаган илмсиз йигитга узатишди. Кизбола ота-онага каршилик килгани уялар экан, уларга итоат килиб турмушга чикдим. Турмуш уртогими илмсиз, жохил эканлигини билиб янада кунгилсизлигим ошди. Шундай булсада эримга тула итоатда яшадим , бир неча фарзандларни курдик. Аёл кишига эридан жавобини сураши жаннат хидини 500 чакиримдан хам билмаслигини биламан ва ундайин азобга тушишдан Аллохдан панох сурайман! Фарзандларим ун сабр килиб яшашда давом этаябман.Умид киламанки, Аллох сабр килувчилар биланман деганку, мени уз холимга ташлаб куймайди! Мен бунда факат узимни койиман , кандайдир гунохим борлиги ун Роббим мени шундай эрга муносиб килган! Лекин калб Аллохники экан! Бундан бадтари булмаганига шукр! Устоз сизга буларни айтишимдан максадим мен ва менга ухшаш муслима опа-сингилларимизи хакига дуо килсангиз! Яна бир орзуим фарзандларимни сизга ухшаш алломалардан булиши эди! Узимда бор илмни фарзандларимга беришга харакат килябман. Устоз фарзандларим ва зурриётларимдан олиму-кориларни чикишини сураб дуо килсангиз! Эътиборингиз учун Аллох узи мукофотласин! Амиин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ сизга ва сизга ўхшаган сингилларимизга сабр берсин, ажр берсин. Болаларингизнинг роҳатини кўришни насиб этсин. Ота-оналарга ва жоҳил эрларга инсоф берсин! Сизга ўхшаган қизлари ва хотинларини увол қилишмасин!

Топ рейтинг www.uz Openstat