Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беморнинг ҳаққига қиладиган дуо

11:17 / 19 октабрь | Nizomiddin | 403

Ассалому алайкум! Бир маърузада эшитгандим, ҳадисда келишича касал инсонни кўрганда шу касални ҳаққига дуо қилса, Аллоҳ ўша касалликдан панох берар экан. Шу ҳадисни келтириб берола сизларми? Ёдлаб олардик Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَادَ مَرِيضًا لَمْ يَحْضُرْ أَجَلُهُ، فَقَالَ عِنْدَهُ سَبْعَ مِرَارٍ: أَسْأَلُ اللهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ، إِلَّا عَافَاهُ اللهُ مِنْ ذَلِكَ الْمَرَضِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир касални кўргани борса-ю, унинг ажали етмаган бўлса, етти марта «Асъалуллоҳал азийм. Роббал аршил азийм ан яшфияка», деса, Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бемор кўргани борган одам шунга ўхшаш бошқа дуоларни ҳам ўқиб, дам солиши ҳақида бир қанча ҳадислар бор. Аллоҳ хоҳласа, уларни ҳам ўрни келганда ўрганамиз.
Бемор кўргани борган одам унга шифо тилаб, дуо қилиш билан бирга, беморнинг олдида узоқ ўтирмаслиги ҳам керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat