Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жасадни ёқиш хақида

10:05 / 19.10.2019 | Davron Islomov | 605

Ассалому алайкум! Мен АҚШда яшайман, бу ерда майтни кўмиш жуда қимат туради, шунинг учун пули йўқ одамлар яқинлари вафот этса ёқиб юборишар экан. Куни кеча бир араб дўстим бизнесга шерик бўлиб киришни таклиф қилди. Нима бизнес экан десам, ўлган одамларни ёқадиган жой экан. Манга ўзи эшитилиши ёқмади, ман унга бизга бунақа иш қилиш ҳалолми деб сўрасам, билмиман. Лекин суриштиряпман деди. Ман хам ўзим учун билиб олай деб сизлардан маслахат сўраб ёзяпман. Хар доим бирон масалада ёрдам керак бўлса мана шу website га мурожат қиламан. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёқиш мутлақо жоиз эмас. Маййит ёқиш иши билан шуғилланувчи инсонлар бир муддатдан сўнг руҳий хасталикларга кўп дучор бўлишади. 

عن أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: (كَسْرُ عَظْمِ المَيِّتِ كَكَسْرِهِ حَيًّا) رواه أحمد وأبو داود وابن ماجه 

1). Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Маййитнинг суягини синдириш тирик ҳолида синдириш кабидир” деганлар.
Ушбу ҳадисдан ўликка ҳам тирикка қилинадиган муомала қилиниши тушунилади.
Ибн Молик раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадисдан “Ўлик ҳам унга қилинган қўпол муомаладан озор чекади” деган нарса тушунилади. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ: “Шундан келиб чиқадики тирик роҳатланадиган нарсадан ўлик ҳам роҳатланади” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat