Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фақат бамдоднинг ўқисам гуноҳми?

15:00 / 21 октабрь | gulhayo toshpolatova | 617

Ассалому алайкум! Устозлари мен бомдод номозини ўқишни бошладим. Бир танишим фақат бомдод номозини ўқиш гуноҳ ёки беш вақтни тўлиқ ўқинг ёки бомдодни ҳам ўқимай туринг деди. Қолганини ҳам аста секин тўлиқ ўрганиб олсам қўшаман дегандим. Бу гапим нотўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ муборак қилсин. Аллоҳ бирор бандасига яхшиликни ирода қилса унинг қалбига тавбани ва Ўзининг ибодатини солиб қўяди. Танишингиз шайтонни гапини айтибди. Шайтон ибодатни бошлаган инсонларни шундай ноумид қилиб, қилаётган бор ибодатидан ҳам қайтариб охиратини куйдиришга ҳаракат қилади. Танишингиз ўшанинг ўрнига бамдодни ўқишни бошлабсиз, тезроқ беш вақтни ҳам ўрганиб ўқишни бошланг” деганида ҳақиқий мусулмоннинг гапини айтган бўлар эди. Сиз шу бугундан беш вақт ўқишни бошланг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat