Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Картинг мусобақаси ҳақида

14:36 / 21 октабрь | Muhammadrasul | 173

Ассалому алайкум! Бизнинг Наманган шаҳримизда телеграм ижтимоий тармоғида "водители намангана" номи билан машхур гуруҳ фаолият юритади. Гуруҳнинг мақсади ёрдамга муҳтожлар учун ёрдам бериш. Ҳозирда гуруҳ фаолияти кенгайиб ҳокимият билан ҳамкорликда картинг мусобақасини уйиштиришмоқчи бўлиб туришибди. Мусобақада қатнашиш шартлари эълон қилингандан сўнг кўпчилик орасида бахс мунозара авж олиб кетди. Ташкилотчилар мусобақада қатнашиш учун 50.000дан тўлов борлигини айтишди. Биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаганлар учун совға борлигини билганимиздан кейин кўпчилик буни қимор деди яна кимдир бошқа фикрда. Ташкилотчилар йиғиладиган 50.000дан пулни совға саломга ишлатмасликларини, совғаларни ҳокимият томонидан берилишини, йиғиладиган пул эса ташкилий ишлар учун ишлатилишини айтишди. Шундан сўнг ҳаммада шубҳа уйғонди. Ҳақиқатан ҳам бу қиморми? Агарда йиғиладиган пул совға саломга ишлатилмаса шу тартибда тадбир ўтказиб жоизми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қимор. Қоида “Бир неча кишилар пул жамлаб, фойдани бир тараф, зарар эса қолганларга бўлса, бу ҳаром қимордир”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat