Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл ишлаб топган пули рўзғорга ёрдам эмасми?

00:00 / 08.09.2011 | eski savollar | 1490
Ассалому алайкум, ҳурматли шайх жаноблари.Сизнинг мана бу ерда ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,25316.0.ҳтмл бир муслимага берган жавобингиздан мамнун бўлдим. Савол - жавоб матнни ҳам келтирсам:Савол: Хазрат аёллар орасида бир гап юради,шу хакда сурамокчидим; Агар аёл киши ишласа,эрининг топгани булинади,эрнинг топгани баракали булади,аёлнинг ишламагани маъкул дейилади.шу гап канчалик хакикатга якин?Жавоб: Анча яқин.Ҳаётимизда эрига рўзғорни тебратиш учун, ёрдам бериш учун ишлаётган аёлларни кўп кўрамиз. Эрининг топгани етмаётганидан ишга чиққан аёллар пулига нон-чой олиб туришибди. Жавобингиздан келиб чиқиб шунда ўзларини бекор қийнаяптиларми? Аёли ишласа эрининг топгани бўлинади деган хукмнинг сабаби нимада?Каттакон рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аёл шариатга мувофиқ ишласа, эрининг топгани бўлинмайди. Аммо аёл ишлаб, эри уйида ётса, ҳамма нарса бўлинади. Менинг жавобимдан келиб чиқманг. Вазиятдан келиб чиқинг. Шариатнинг ҳукми бузилмаса бўлади. Аёл ишласа, эрининг топгани бўлинади деган ҳукм йўқ. Аммо аёлни эри боқиши керак деган ҳукм бор!

Топ рейтинг www.uz Openstat