Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нақдсиз пулни олиб сотиш

00:00 / 17.09.2007 | eski savollar | 690
Хурматли Шайх хазратлари. Мен шу кунгача иктибос "Менинг асосий касбим банк хисоб ракамидаги накдсиз 100 сумни 85 сум пулга сотиб олиб, 90 сум накд пулга сотаман." (Иктибос "Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари "Рухий тарбия" дастуридаги ИИ-диск 6-дарс охиридаги саволдан олинган) шу ишни килар эдим. Сабаби илгари бу ишнинг хукмини суруштириб Сизнинг умумий тарзда "Бир хил жинсли нарсалардан фоиз ейишлик - бу рибодир" - деб айтилган жавобингизни эшитган эдим ва бундан "кулдаги накд пул ва банк хисоб ракамидаги накдсиз пул бизнинг шароитимизда жинси бир хил эмас" - деган фикрда эдим. Лекин шу бугун Сизнинг "Рухий тарбия" дастурингиздаги ИИ-диск 6-даср охиридаги аник савол - жавобни эшитиб, тавба килдим. Саволим куйидагича: Менинг шу кунгача топган мол дунёмнинг хукми кандай? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Билмаганингиз учун узрлисиз. Кўнглингиз мусаффо бўлишини истасангиз, маълум миқдорини чиқариб, ўта камбағал одамларга беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat