Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳанафийман десам бўладими?

18:54 / 25 октабрь | Сохиба Саттарова | 300

Ассалому алайкум! Айтишларича отам эроний онам хўжа эканлар. Мен отам билан яшамаганман, эшитишимча эронийлар шиага киради. Лекин ман алҳамдуллиллаҳ хозир намоз ўқийман, Аллоҳни ягона эканлигига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканликларига иймон келтираман, ўзимни Абу Ханифа мазҳабидан, аҳли сунна вал жаоага эътиқодидан деб айтаман. Бу қанчалар тўғри ёки нотўғри? Илтимос шуни тушунишимга ёрдам беринглар, хатолар бўлса узр сўрайман. Эрониликлар билишимча ашуро кунлари қандайдир маросимлар уюштиришади. Ман бунака маросимларда қатнашмаганман. Ўзимни Абу Ҳанифа мазҳабидан деб айтсам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз намозларингизда астойдил бўлинг. Аллоҳдан кўп дуо қилинг. Ислом.уз сайтидаги маълумотлардан фойдаланинг. Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг. Агар бу каби эътиқодда бўлмасангиз шиа бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/s/61633


Топ рейтинг www.uz Openstat