Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйда намоз ўқиганда

16:46 / 27.10.2019 | Lazizbek Fayzullaev | 2446

Ассалому алайкум! Биз оилавий Тошкентда домда истиқомат қиламиз. Намоз вақти кирганда масжиддаги азон бизга эшитилади. Лекин биз азон эшитилса ҳам яна ўзимиз азон айтиб намозни ўқиймиз. Отам ҳам акам ҳам мен ҳам алоҳида хонада азон айтиб намозни ўқиймиз. Уйда азон айтилса савоб амал бўларкан. Шундай қилишимиз тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар намозларингизни масжидда ўқинглар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ غَدَا إِلَى الْمَسْجِدِ أَوْ رَاحَ أَعَدَّ اللهُ لَهُ فِي الْجَنَّةِ نُزُلًا كُلَّمَا غَدَا أَوْ رَاحَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким эртами-кечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта ва кеч юрганида жаннатдан манзил тайёрлайди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, инсоннинг жаннатдаги манзили, мартабаси масжидга боришига қараб бўлади. Мўмин банда ҳар сафар масжидга боргани сабабидан Аллоҳ таоло унга жаннатда манзил тайёрлайди. Қанча кўп борса, жаннатдаги мартабаси шунча ортиб бораверади. Шундан аён бўладики, масжидга оз борган одамнинг жаннатдаги мартабаси ҳам оз бўлади. Энди масжидга бормаган одамнинг мартабаси қай даражада бўлиши мумкин?
Шунинг учун эртаю кеч масжидга қатнаб, у ерда жамоат билан намоз ўқишга ҳаракат қилаверишимиз лозим.

Намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзал бўлиб,  бу намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди, куч жамоатда, бирликда эканлигини англатади, ижтимоий боғланиш ва ҳамкорликни кучайтиради. 

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган энг муҳим омилдир. Намозда бандалар ким бўлишларидан қатъи назар, бир жойда, бир сафда турадилар, бир хил амални бажарадилар ва Аллоҳгагина банда эканликларини изҳор этадилар.

Намозда бандаларнинг жамоат шаклида имомга бўйсунишлари, бир мақсад учун интилишлари намоён бўлади. Ҳатто жамоат намози туфайли мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, биродар бўладилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга, бир-бирларининг ҳолларидан хабар олишга одатланадилар. Ораларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар. Шу билан бирга, улар бир-бирларининг хатоларини ҳам тузатадилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat