Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Товуқ ва тухум

13:52 / 31.10.2019 | Bek | 951

Ассалому алайкум! Биз қишлоқда, ҳовлида яшаймиз. Товуқ боқамиз. Товуқларнинг емига нажосат аралашмаслиги учун товуқхонани ем идишини ташқарига чиқариб қўйганмиз сув идишни ичкарига қуйганмиз. Товуқлар емни бошини чиқариб ейди. Лекин макка, буғдой кепакдан ташқари сабзавотларнинг пўчоғини ҳам берамиз. Товуқ ақлсиз жонзот бўлганлиги учун ем идишдаги пўчоқ ва шунга ўхшаш емни олиб қочиб ейди шунда ўзининг ахлатига қўшиб ейиш эҳтимоли кўпроқ. Устозимизни Аллоҳим оҳиратларини обод, жойларини жаннатдан қилсин. Шайх Ҳазратлари Товуқ ҳам ўзини ахлатини ейди. Сўйишдан олдин 3 кун боқиш керак деб айткан эканлар. 1. Сўйиладиган Товуқ алоҳида қилиб боқиладими? Алоҳида Товуқ катак ҳам бор. Лекин шунда ҳам нажосатни еб қуйсачи? 2. Товуқ ўзини ахлатини еб қуйса унинг тухумларини истеъмоли жоизми? Саволларим ноўрин бўлган бўлса кечирасизлар. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ Таоло илмингизни бунданда зиёда қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда истеҳола яъни бир нарса ўзининг ҳақиқатидан ўзгариб бошқа ҳақиқатга ўтса ҳукми ҳам ўзгаради деган қоида бор. Бунга жуда кўп ўринларда уламолар тезак ёқилиб кулга айланса, молдан чиққан нажосатлар экинга солиниб ҳосил берса, ҳатто туз конидаги эшак ўлиб тузга тушиб тузга айланиб кетса пок бўлади деб мисоллар келтиришган. Худди шунингдек товуқ еган нажосат гўшт ёки тухумга айланса у ҳам пок бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat