Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйга бугун келмасанг жавобинг ўзинг билан дегандим

11:48 / 03.11.2019 | odilbek | 420

Ассалому алайкум! Мени аёлимни онаси мени розилигимни сўраб ўтирмасдан қўярга қўймай 3-4 кунга деб ўз уйига олиб кетганди. Аёлими онаси айтган муддат тугагач аёлимни онасига қизингизни энди қайтариб юборинг десам мен билан гап талашиб зиддият келтириб чиқарди. Мен хам қизини қўрқитб қўйиш хамда уйга қайтишини хохлаб агар уйга бугун келмасанг жавобинг ўзинг билан деб юборибман. Шу холатда талоқ тушадими? Агар талоқ тушса қайта никох ўқитиб олсак бўладими? Унда хам менда хам ажрашиш ниятимиз йўқ эди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўша куни уйга қайтиб келмаган бўлса талоқ тушади. Бу билан бир талоқ тушади. Агар аввал ораларингизда икки талоқ бўлмаган бўлса никоҳлатиб олишингиз керак. Икки талоқ бўлган бўлса буниси учинчиси бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat