Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гаров ўйнаш

20:41 / 04 ноярь | Asrorbek Abdulazizov | 325

Ассалому алайкум! Дўстларим билан сомсахонада ўтрган эдик. Гапдан гап чиқиб мен ҳозир 8та сомса ея оламан дедим. Улар ишонишмади ва мен уларни ишонтиршга ҳаракат қилдим ва гаров ўйнадик. Бу гаровда агар мен 8та сомсани еёлсам улар мана шу саккизта сомсани пулини тўлашади. Агар еёлмасам сомсаларни пулини мен тўлашим керак эди. Мен уддасидан чиқдим. Мен дўстлармга агар тўласела рози бўлиб толела ёки ўзим тўлайман дедим ва ҳамма рози бўлиб тўлади. Еган сомсам ҳаром бўлиб қолмаганми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қимор бўлади, ҳаром иш қилибсиз. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ حَلَفَ فَقَالَ فِي حَلِفِهِ: وَاللَّاتِ وَالْعُزَّى. فَلْيَقُلْ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ. وَمَنْ قَالَ لِصَاحِبِهِ: تَعَالَ أُقَامِرْكَ. فَلْيَتَصَدَّقْ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким онт ичса-ю, онтида «Лотга қасам», «Уззога қасам», деса, дарҳол «Лаа илааҳа иллаллооҳ», деб олсин. Ким шеригига «Кел, сен билан қимор ўйнайман», деса, дарҳол садақа қилиб юборсин». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat