Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ахвол

00:00 / 25.09.2011 | eski savollar | 780
Мухтарам шайх хазратлари. Расулуллохга салоту саломлар булсин, у зотнинг вориси сифатида Сиздан айрим муаммоларимга ечим сурасам. Рахматли ота-онам мени исломий илм олиб, шулар асосида яшашга ургатишган. улардан сунг, суннатга мувофик исломий тарбияланган кизга уйландим. Оимламда бирор бир муаммо тугилса, агарчи зараримга булса-да, шариат буйича ечишга хаакат киляпман. Аммо шу кунларда имконим кулдан кетяпти. яъни келинингиз мени каттик яхши куради. шу туфайли булса керак, жуда кучли рашк килади. Давлат идорасида ишлайман, иш юзасидан бирор аёл билан гаплашсам, тамом, унинг учун уша аёл бузук, мен зинокор буламан. Билмадим бу шариатда тугрими йукми, лекин мен атрофдагилар олдида изза буламан. бу борада уз билганимча курган чоралар асло фойда бермаяпти. хатто унинг талаби билан агар зино килсам, уч талоксан, деб айтдим. барибир кунгли тулмайди. Шундай бахоналар билан хаётимни захарлаяпти. энди узимга келиб яхшишай бошласам, яна янги гавго бошлайди. Якинда шундай мунозаралар пайтида шундай гапларни гапиришга хам мажбур булдимки, энди бирор аёлга "ёмон" карасам, тамом орамиздаги илохий бог шу ондаёк узилади. бу мен учун осон эмас, чунки инсонман, шайтон бор. Агар бирор кулбада чилла утирганимда бошка гап эди. нима килишга хайронман. ШУнгача хатто ака-сингилларим билан борди-келди килмасаям, 4 нафар болаларим хакки чидаётувдим. энди менимча хаммаси тамом. хайрон булганим, илмли одамнинг кизи, лекин отасининг насихати хам таъсир килмайди (афсуски у киши хам хозир хибсда). Онаси эса менимча узи насихатга мухтож. 3-4 кундай буён уйланаман: кайда хато килдим? нахоти исломий оила деб ардоклаган кургоним кумдан курилган? Ишимда унум, хаётимда маъно колмади. Боя телефонда яна бир нарсалар деб жавраганди, газаб устида бир нарсалар деб юбордим, Валлохи сузма суз эслолмайман, аммо ажралиш ниятида. агар талок тушган булса, бунгача икки марта ажрашганмиз. Дуо ва насихатингизга мухтожман, Салом билан "Махзун".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ сабр берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat