Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хоиза пайтида айтилган уч талок

00:00 / 30.09.2011 | eski savollar | 927
Ассалому алайкум!Муҳтарам шайх ҳазратлари, Аллоҳдан илмингизга баракот тилаб, қуйидаги савол билан мурожаат этмоқдамиз:Йигит-қиз бир-бирига кўнгил қўйган экан, гуноҳ содир қилиб қўйишмасин деб, никоҳлаб қўйдик. Бироқ, маълум бўлишича, улар қовушмаган экан. Келин никоҳдан сал кейин тўққиз ой давомида сафарда бўлган. Сафардан қайтгач, куёв билан муросаси келишмай, ўртада жанжал чиқибди. Куёв келинга «Бошинг очиқ, сенга жавоб» деб юборибди. Орадан бир ҳафтача ўтгач, яна бир жанжалда «уч талоқсан» деб ҳам айтибди. Ана шу икки жанжал пайтида келин ҳоиза бўлган. Такрор айтамизки, келинимиз ҳали бокира экан. Саволимиз қуйидагича: Келин бокира бўлса, уч талоқ айтилгандан сўнг идда тутадими? «Сенга жавоб» деганда бир талоқ тушган бўлса, кейинги сафар ҳоиза пайтидаги «уч талоқсан» деган гап аввалги талоқдан кейинги муҳлатни, яъни иккинчи ёки учинчи талоққача бўлган қайтиш имкониятини бекор қиладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эй, иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг.Бу ояти каримада ақди никоҳдан кейин эру хотинлик қилмай туриб бўладиган талоқ ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳолат оз бўлса-да, ҳаётда учраб туради. Куёв билан келин ўртасида никоҳ ўқилганидан сўнг, улар бир-бирлари билан эру хотин сифатида хилват жойда ёлғиз қолгунларича ҳукмлар бир хил бўлади. Хилватда қолганларидан кейинги ҳукмлар эса, бошқача бўлади. Бу оятда биринчи ҳолат муолажа қилинмоқда.Эй, иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас.Никоҳдан сўнг, қўл теккизмай туриб, яъни, эру хотин сифатида хилватда ёлғиз қолмай туриб талоқ қилса, келин идда ўтирмайди. Чунки, идда эру хотинликдаги ҳаёт ҳурмати ва бошқа нарсалар сабабидан жорий қилингандир. Ушбу ҳолатда эса, мазкур мулоҳаза йўқ. Чунки, улар эр-хотин бўлиб, бир лаҳза ҳам бирга яшаганлари йўқ.Бу ҳолатда аввалги бир талоқ боин бўлади ва кейинги уч талоқ тушмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat