Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ олиш керакми?

12:35 / 17.11.2019 | Madina | 2442

Ассалому алайкум! Дугонам бир қори йигитга турмушга чиқиши керак эди, аммо тақдири бошқа экан. Тўй бўлмади. У йигит билан учрашувга чиқишганда, у йигит домла эди, қизга масжидда қандай никоҳ ўқигани ҳақида айтиб берган ва бу орада қиздан отасини исмини қўшиб кейин ўзини отасининг исми билан айтиб никоҳга розимисиз деган ва йўқ деб юборма кейин никоҳ ўқиб бўмайди деган. Қиз "Ҳа" ҳам "йўқ" ҳам демаган. Бола ичида ташқарига эшитилмайдиган ҳолатда бир нималар ўқиган сўнг қизга никоҳ ўқиб қўйдим, агар бошқасига турмушга чиқсанг мендан талоқ оласан деб ҳазил аралашган гапирган. Гувоҳлар бўлмаган. Қиз ҳазилга олиб кулибқўйган лекин розиман демаган. Бола сукут аломати ризо деган. Лекин тақдир бўлмади, қиз ҳозир бошқасига турмушга чиқиш арафасида, йигит айтгандек ундан талоқ олиши керакми? Никоҳ тушиб қолганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гувоҳларсиз бўлган бўлса у никоҳ боғланмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat