Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишга фоиз олиш

15:48 / 19.11.2019 | G'ulomjon | 1796

Ассалому алайкум! Мен қрилиш учун фақт заказга айрим нарсалар ишлаб чиқраман. Бу ўз-ўзидан қурилишда ишлаётган усталар, прораблар, бригадирлар билан хамкорликда ишлашга олиб келади. Улар билан ишлашга кўп холатларда мажбурман. Негаки шу ишни қилишимни, ишхонам жойлашган манзилни улар билишади, харидорлар эса билишмайди. Улар бундан фойдаланиб тан нархи айтайлик 10.000 сўм бўлган нарсани 11.000-12.000 сўм деб айтинг биз ўтказиб берамиз фарқини бизга берасиз дейишади. Мен рози бўламан. Шу қилган ишимиз тўғри бўляптими? 

2. Яна ўша таниш усталар билан юқоридагидақа келишиб бир жойга бордик ва заказни бажардик. Бу аснода мижоз билан танишиб қолиб яна умуман бошқа нарсалар хам қилиб бераман. Мени биринчи заказга олиб борган ўртакаш уста бу заказдан менга улуш чиқариб берасан, чунки сени мен олиб келдим, мен таништирдим дейди. Унга яна улуш беришим тўғрими? Аниқлик учун хеч бир холатда улар на хом ашё учун на бошқа харажатлар учун 1 сўм хам пул тикмаган бўлишади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри. Бу ҳаридорга хиёнат ҳисобланади. 

2). Даллоллиги учун бир марта ҳақ олсин.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat