وعليكم السلام ورحمةاللهАввалам бор қурган оилангиз муборак бўлсин!Жуда ҳам муҳим масала ҳақида сўрабсиз. Яқинда талабимга биноан "Либослар ва зийнат фиқҳи" деган китобни келтириб беришди. Бу китоб араб тилида, ўқиб, ўрганиш ва таржима қилишга бир оз муддат керак бўлади, шу китоб ичида сиз сўраган нарсалар бор, иншаоллоҳ, секин аста сайтимизга қўйиб бориш ниятидамиз. Унгача айтадиган гапим, шариатдаги умумий қоида аёллар либоси ва зийнати ила номаҳрам кишини эътиборини ўзига жалб этмаслиги лозим. Маҳрамлари олдида зийнатланишга руҳсат берилган. Албатта шариатдаги зийнатланишни чегаралари бор, Аллоҳ изни ила бу ҳақида тез орада батафсил гаплашамиз.