Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йиғилиб қолган саволларим

09:47 / 22.11.2019 | Makhmud Bahodirzada | 2789

Ассалому алайкум! 1. Мени тажвидим бор, ёшим 23да, қироатим ҳам жойида. Масжиддан ташқари жамоатларда доим имомликка рағбат қиламан. Мендан катталар бўлса ҳам ўзимни улардан устунроқ деп билганим учун мен имом утаман деп айтаман. Имом илмли эканлигига ишончим комил бўлса эргашиб ўқийман. Агар ўша жамоатда имомликка тажвиди йўқ ёши улуғ ўтса, менга топширилмаса, мен нима қилишим керак? 

2. Агар масжидга жамоатдан кеч қолиб келиб бир ўзим фарз намозини 1-ракатини адо этиб бўлганимда, менга ўхшаб кечикганлар 5-6 кишилик жамоат ҳосил қилишса унда нима қилиш керак? Ўтган сафар намозни келган жойида тугатиб уларга бориб қўшилдим. 

3. Мен сиртқи таълим оламан. Яқинда ўқишга бораман. Ўқиш уч ҳафта яъни 21кун бўлади. Мен қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқми? Октабрда ҳам 2ҳафта ўқиб келдим 14кун. Унда қаср қилиб ўқидим. 

4. Мусофир бўлиб турганда масжидга борса жамоат бўлса ҳаммага қўшилиб ўқийдими? Ё алоҳида мусофир намоз ўқийдими? 

5. Мусофир намоз уқиётган бўлса орқасидан маҳаллий одамлар келиб сафга туриб олишса нима қилиш керак. Намозни тугатиб уларга қандай кўрсатма бериш керак? Ўтган сафат тушунмовчилик бўлиб қолди. 

6. Ҳозирги кунда ҳаво совиб қолди. Катта ва кичик ҳожатдан кейин сувсиз қогоз билан истинжо қилаяпман. Бир дўстим қоғоз бўлмайди, фақат кесак бўлсагига бўлади демоқда. Тўғри ҳукмни айтсангиз! 

7. Ота масжитда жамоатга эълон бериши мумкинми мана бундай деп: "Қизим намоз ўқийди, ёши фалончида. Узатмоқчимиз, намоз ўқийдиган илмли йигит бўлса турмуш чиқаман деяпти, шу жамоатда намоз ўқийдиган қизга уйланаман деп қасд қилган йигитлар бўлса, мен билан келиб суҳбатлашсин номерим фалончи" шу тўғри бўладими? Ва шуни аксини йигитни ўзи ҳам жамоатдан талаб қилиши жоизми, намозхон қизларингиз борми деб? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Алоҳида ўқишингиз керак. 

2). Тўғри қилибсиз. 

3-4-5). Фиқҳ уз сайтида сафар китоби бор. Ўшани ўқинг. 

http://fiqh.uz/maqola/582

6). Қоғоз билан қилса бўлади.

7). Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat