Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ихлос сурасининг мўжизаси

00:00 / 12.10.2011 | eski savollar | 1243
Шайҳ Ҳазратлари. Барчаларимизга ҳидоят берган Аллоҳ таолога мақтовлар бўлсин!Ҳурматли устоз бизнинг аввалда проваслав насроний бўлган биродаримизга ихлос сураси тафсирини ўқиб берган эдик. Аллоҳ таоло ҳидоят берди ва иймон келтирди. Унга рус тилида нашр қилинган намоз ўқишни ўрганадиган китобни ҳадя қилдик. Аввал бир, сўнгра уч вақт намоз ўқиди. Бу ҳолат бир ой давом этди. Ҳозирда тўлиқ беш вақт намозни ўзлаштириб олиб жамоат билан ўқияпти. 1. Энди у бир ой давомида ўқилмай қолган намозларини қазосини ўқийдими? 2. Унга рус тилида ёзилган қандай эътиқод китобини ўқишликни маслаҳат берасиз? Жавобингиз учун раҳмат. Ота-онангизни Аллоҳ раҳматига олсин. Омийн! Бизни ҳаққимизга дуо қилиб туринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ хайрингизни берсин! Жуда ҳам улуғ иш бўлибди. Аллоҳ муборак қилсин! Янги мусулмон бўлган биродаримизга мендан салом ва табрик етказинглар. У кишининг ўзи сўраса, қазо қилган намозларини ўқишни тавсия қилинглар. Сўрамаса, ҳозирча индамай туринглар. Кейинроқ айтасизлар. Рус тилида менинг “Иймон, Ислом, Қуръон”, “Васатия ҳаёт йўли”, Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 1,2,3-жузлари чиққан, ўшаларни у кишига топиб беринглар. Яна бошқалари ҳам чиқмоқда уларни ҳам топишга ёрдам берасизлар, иншааллоҳ!

Топ рейтинг www.uz Openstat