Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг синови ёки ўз айби.

00:00 / 13.10.2011 | eski savollar | 671
Ассалому алайкум, ҳазрат... Бу дунёда мусулмон одамнинг бошига бирор мушкуллик ёки қийинчилик тушса, Аллоҳнинг синови деб қабул қилиш керак. Лекин баъзи воқеаларда инсоннинг ўз айби билан ҳам қийинчиликлар юзага келади."Сизларга бирор нарса етса ўзингизнинг қилган (гуноҳ) сабабли етар", деган мазмундаги оят бор экан. Яъни бошига тушган қийинчиликларга одамнинг ўзи сабабчи бўлар экан, кўп ҳолларда.Шунинг учун, Аллоҳнинг синови билан банданинг ўз қўли орқали етадиган қийинчиликларни баъзида мусулмон одам ажрата олмай қолар экан. Банда бошига тушган қийинчиликларда қай бири Аллоҳнинг синови эканини қандай ажратиб олса бўлади..Қай холатда қийинчиликлардан рози бўлиб сабр қилиниши керак, ёки ўзи сабабчи бўлиб етган қийинчиликларга афсусланиши керак.Бу ҳолатни баъзида ажратиб бўлмай қолар экан.Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳим рози бўлсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тақво асосида, ибодатларни адо этиб юрган одамга мусибат етса, синов бўлади. Гуноҳ қилиб юрган одамга мусибат етса, унинг айби ила бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat