Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

иймон хакида

00:00 / 09.10.2007 | eski savollar | 5046
Ассаламу алайкум Шайх Хазратлари. Келаётган ийд рамазон хайити билан сизни муборакбот этаман. Аллох Бу кунни барча мусолмонларга хайирли ва қувончли қилсин. Мен эса бу йилги рамазонни олдингидек хайрли кута олмадим. Бунга имонимни сустлиги сабаб бўлди.Инсон эртадан тавба қиламан, намозни мукаммал ўқийман, гунохларни канда қиламан, Яна аввалгидег яхши бўламан деб юриши нимадан. Бунга қандоқ якун ясаса бўлади. қанчадан қанча кунларни лаёқатсизлик билан бефойда ва бекорчи нарсаларга ўралашиб ўтгазиб юбораман. Хохласам эртадан имонли бўпқоладигандек тасаввур қиламан. Кўпинча бунга журат қиламан лекин бардавом бўлаолмайман. Бугунам оътиб турсун эртадан яна бўшлайман деб кунларни ўтгазиб қўяман. Имон мендан тобора йироқлашиб зайифлашиб бормоқда. Батамом ёқолдими ёқми билмайман. Бу борада Сизни билимларингизга мухтожман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳолат дангасаликнинг юқори даражаси. Елкага миниб олган шайтонни улоқтириш керак. Аллоҳ таолонинг кўриб, билиб ва ҳисобини қилиб турганини ҳим қилинг. У зотдан қўрқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat