Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саклаб сотиш хакида

00:00 / 20.10.2011 | eski savollar | 2513
Ассалому алайкум Устоз.Саклаб сотиш, яъни эхтикор хакида саволим бор эди.Саволимни икки марта ёздим,аммо негадир биринчиси такрор саволлар булимига, иккинчиси эса учирилиб юборилибди.Одатда саволларни узим ёки якинларим хаётига оид булсагина ёзаман ва деярли хаммасига сиздан коникарли жавоб олганман.Мен ва бошка мусулмонлар учун устозлик килиб саволларимизга жавоб бераётганингиз учун мингдан минг ташаккур.Эхтикор масаласида китобларда,хусусан саволда ёзганимдек сизнинг "Савдо,зироат,вакф"китобингизда укиганман,аммо савол - жавобларни укиб назаримда яхши тушунмагандек булдим.Куп йиллардан бери тижорат билан шугилланаман,шу сабабли эхтикорни жуда яхши тушиниб олсам мен учун факат фойда буларди.Саволларимни учириб юборган кишилар ута факих ва олим булса керак. "Шуниям билмайсанми ахир бир неча марта ёзилганку,излаб топсанг булмайдими"-деб учириб юборган, назаримда.Тугри, мен улар каби "олим" ва "факих" эмасман,шунинг учун аввал ёзилганларини укисамда яхши тушунмаганлигам сабабли саволни ёздим.Бекорчи вактим куплигидан,ёки сизни кимматли вактингизни олиш максадида савол бермайман.Агар шу саволимга кимматли вактингизни ажратиб жавоб берсангиз ута миннатдор булар эдим.Хурмат билан хар доим сизни мухлисингиз Худойбердиев Аслиддин. Саволни кайтадан жунатаяпман: Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Иккита биродаримизнинг саклаб сотиш хакидаги саволига (бири гуруч ,иккинчиси шакар)бозорда нархни суъний равишда кутарилмаса ,рухсат дебсиз.Бу биродарларимиз 3-6 ойни назарда тутишаяпти.Мени 1 тонна гуруч ёки шакарим билан нарх наво узгарармиди деб 1 тонна олсам.Бошка киши худди шу ниятда 2 тонна олса.Худди шу тарзда бошкалар хам олаверса нарх навони усиши турган гап эмасми?Бу саволни беришдан максад узим хам озик овкат сохасида ишлайман.Биз бу нарсага рухсат йук деб хеч килмаймиз.Хаттоки Саримсок пиёз ёки Кока колаларни хам саклаб сотишдан кочамиз.Ёки бу шарий хукмни нотугри тушиндикмикан?Китобларда 40 кундан ошмаслиги керак дейилган.40 кундан кам булса хам савогар гунохкор булиши таъкидланган.Савдо,зироат,вакф китобингизни бир неча марта укиганман.Балки яна тушинмаган жойим бордир?Жавобингиз учун олдиндан рахмат.Сог,омон булинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри тушунибсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat