Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Инжил тарихи ҳақида

18:15 / 11.12.2019 | Iskandarbek Ibrokhimov | 5687

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф Хазратларини бир маърузаларида мавлуд хақида ва насоролар билан музокара ўткизганликларини айтиб берган эканлар. Инжилнинг Исо алайхисалом эмас бошқа бир киши у зоти алайхисалом ўтгандан 20-30 йил ўтиб ёзиб чиқанлигини айтдилар. Шу хақида бир танишим билан тортишиб қолдик, у инжил Исо алайхисаломга нозил бўлган деди. Мен эса Шайх Хазратларини маърузаларини қўйиб кўрсатсам, Шайх хам адашиши мумкин деб мен билан тортишди. Инжилнинг тарихи хақида аниқ маълумотларни интернет орқали топа олмадим ва баъзиларида инжил Исо алайхисаломга нозил бўлган дейилган экан. Сизлар орқали аниқ маълумотларни билишни хохлаб савол ёлламоқдаман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

ИНЖИЛЛАР ҲАҚИДА

Биз мусулмонлар Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжилни нозил қилганига иймон келтирамиз. Бусиз ий-монимиз комил бўлмайди. Лекин ҳозир ўша илоҳий ки-тобнинг ўзи йўқ.
Ийсо алайҳиссаломдан кейин баъзи кишилар ўзлари китоб ёзиб, «Инжил мана шу, у менга ваҳий қилинди, мен ёзиб олдим», деб чиқишди.
Шу ўринда ушбу ғоятда муҳим масалага яна алоҳида тўхталиб ўтишни лозим топдик. Баъзи кишилар томонидан ёзилган ана шу «инжил»лар Аллоҳ таоло томонидан Ийсо алайҳиссаломга нозил қилинган ва Қуръонда зикри келган Инжил ҳисобланмайди. Ийсо алайҳиссаломга Аллоҳ тао-ло томонидан нозил қилинган Инжил ҳозирда мавжуд эмас. Ҳозирда мавжуд бўлган ва «Инжил» деб номланаёт-ган китоблар биз мусулмонларнинг ҳузуримиздаги, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам-нинг ҳаётларини баён қилувчи сийрат китоблари каби, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаётлари баён қилинган, у зотдан кейин ёзилган китоблардир.
Шундай қилиб, Инжилни «ёзувчилар» сони аста-секин кўпайиб бораверди. Уларнинг ҳар бири ўзининг Инжили ҳақ эканини даъво қилар эди. Орада гап-сўз, олди-қочди кўпайди, ихтилофлар кучайди.
Шунда, аввал айтиб ўтилганидек, император Констан-тин милодий 325 санада Ниқияда (Nicea) катта мажлис чақирди. Император мажлис аҳли олдига мавжуд Инжил-лардан энг ишончлисини танлаб олиш вазифасини қўйди. Улар узоқ тортишувлардан кейин тўрт дона Инжилни тан-лашди.
«Яҳё қамаб қўйилганидан сўнг Ийсо Жалилага қайт-ди. У Худонинг Шоҳлиги ҳақида хушхабар тарқатди. «Вақти-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга иймон келтирин-глар!» деб эълон қилиб юрди» (Марк 1/14-15).
Марк келтирган мазкур жумлалардан кўриниб ту-рибдики, Ийсо алайҳиссалом халқни Инжилга иймон кел-тиришга даъват қилганлар. Ҳузуримиздаги мавжуд Ин-жиллар у зотдан кейин ёзила бошлаганини эътиборга ола-диган бўлсак, айнан ўзларига Аллоҳ томонидан нозил қилинган Инжилга иймон келтиришга даъват қилганлари-га амин бўламиз.
Масиҳий инжилшунос олимлар ҳам «Қадимда Ийсо алайҳиссаломга нисбат берилган Инжил бўлган, бироқ у Ийсо алайҳиссаломдан кейин кўп вақт ўтмай йўқолган бўлиши мумкин», деган фикрни илгари суришади. Баъзи-лари эса ўша Инжил сақланиб қолгани, тўртинчи асрларда у Черков томонидан апокриф (тан олинмаган) ҳисоблан-иб, йўқ қилишга қарор қилингани ва ижро ўша пайтлар-даёқ амалга оширилганини айтишган.
Ҳозирда насоролар эътиқод ва амал қиладиган тўрт Инжил қуйидагилардир:
Матто (Матфей) Инжили
Бу энг қадимги Инжил ҳисобланади. Унинг ёзилган йили ҳақида аниқ бир тўхтамга келинмаган. Турли манба-ларда милоднинг 37 йилидан 105 йилларигача бўлган са-налар келтирилган. У иброний тилда ёзилган эди, аммо ўша асл ҳам йўқолиб кетган бўлиб, ҳозирда бори унинг таржимасидир. Лекин таржимон ҳам, у қайси матндан таржима қилгани ҳам ҳозиргача маълум эмас.
Марк Инжили
Бу Инжил 63-68 йиллар оралиғида ёзилган деб тахмин қили-нади. У юнон тилида ёзилган бўлиб, уни ким ёзгани ноаниқ. Баъзи насоролар «Уни Бутрус (Петр) ёзган» деса, бошқалари «Уни Бутруснинг ўлимидан кейин Марк ёзган», дейишади.
Луқо (Лука) Инжили
Бу Инжил 53-90 йиллар оралиғида ёзилган бўлиши мумкин. Луқо Ийсо алайҳиссаломнинг шогирдларидан эмас. У Павелнинг шогирди. Унинг устози ҳам Ийсо алайҳиссаломни кўрган эмас. Бунинг устига, Павелнинг насороликка душман бўлган яҳудийлардан экани зикр этилган.
Юҳанно (Иоанн) Инжили
Бу Инжил 68–98 йиллар оралиғида ёзилган деб тахмин қили-нади. Баъзи насоро тоифалар: «Уни Ийсо алайҳиссаломнинг шогирдларидан бири Юҳанно ибн Забдий ёзган», дейишади.
Беш юзта таниқли насоро олимлари иштирокида ёзилган Британия энциклопедиясида бу тўрттала китоб ҳам қалбаки экани ҳақида ёзилган.
Умуман олганда, Инжилларнинг барчаси ўзи мансуб бўлган кишилар томонидан ёзилгани ҳам, улар ёзилган саналар ҳам ўз тасдиғини топмаган. Чунки аввал айтиб ўт-ганимиздек, уларнинг асл нусхалари йўқ. Ҳозирда мавжуд Инжиллар юқорида санаб ўтилган Инжиллардан кўчири-лган нусхалар деб тахмин қилинган. Бу нусхаларнинг энг қадимийси эса IV-V асрларга тегишли бўлиб, улар тўлиқ китоб шаклида эмас, балки бир неча парчалардан иборат бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олам ва одам, дин ва илм» китобидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat