Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Порага шерик булиш

00:00 / 21.10.2011 | eski savollar | 742
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари.Пора хакида бир саволим бор эди.Маълумки хозир Узбекистонда чикадиган машиналарни сотиб олиш учун Автосалонларга навбатга ёзилиш керак булади.Лекин навбатга ёзилгандан кейин у ерда устама хак яъни "Шапка" бериш керак булармиш.Агар "Шапка" берилмаса машина ололмай овора булиб юриш мумкин экан.Иш тезрок битиши учун купчилик Пора(Шапка) бериб ишини биткизиб олишаркан.Бу албатта аник Шариъатга зид булган харом ишдир.Хуллас саволим куйидагича эди.Бир Намозхон биродарим бор.Узи Автосалонларга машиналарни хайдаб олиб келиб беради яъни янги машиналарни Автосалонларга хайдаб келтириб беради.Шу биродарга мен савол бергандим.Сиз хам "Шапка"ларга аралашиб одамлар хожатини чикариб турасизми дедим.Яъни уртакашлик килиб "Шапка"дан узингизга хам колдирасизми дедим.У Ха деб жавоб берди.Мен унга -Ахир бу Харомку,Бунга Шариъат рухсат бермайдику дедим.Биродарим эса буни нимаси Харом.Хозир бусиз(Шапкасиз) машина ололмайсиз.Машина ололмай юргандан кура "Шапка" бериб булса хам одамларни хожатини тез битириб берсангиз буни нимаси ёмон деди.Хазрат бу биродарим харом булган ишга аралашиб,ундан узига хам хак олаётгани учун каттик гунохкор бумаяптими?Яъни у хам пора олаётган хисобланадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Порага воситачилик қилиш ҳам гуноҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat