Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслималардан бир неча саволлар

00:00 / 11.10.2007 | eski savollar | 1152
1 Ассалому алайкум ва рахматуллох ва барокатух.Жуфти халолимни опаларини балдоглари йуколиб колганди.Дадам билан бирга охтардик,топа олмадик.Опалари фолбинга ишонади,фолбин ман олган дебди.Бу гапларн опалрини кизи манга айтиб берди.Жуфтихалолим бу гаплардан хабарлари йук, мандан гап яширманг дегандилар.Жуфтихалолим билан бирга намозни када килмай укиймиз.Илимимни оширябман АЛХАМДУЛИЛЛОХ КУРОНга тушдим АЛЛОХ РОЗИ булсин.Шайх хазрадлари нима маслахат берасиз.Жуфтихалолимга билганлари яхшими ёки биллмаганлар.Олдиндан рахмат.АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН.2 Бошка синглимизни саволлари:Мен хозирда УСА да яшайман. Турмуш уртогим билан ажрашганмиз, тугрироги уртага талок тушмаган, аммо улар бизни ташлаб кетганлар ва хозирда каерда эканликлари менга номаълум. Хозирда кулимни сураб совчилар чикмокда, аммо ёлгизликка урганиб колдимми, хеч бирига турмушга чикиш истак хохиши йук. Турмуш курмасдан Аллохнинг тоат ибодатларини килиб утсам гунохкор булмайманми? 3 Бир инсон оламдан о'тганидан со'нг унинг я'ни мурданинг тепасида дафн этилгунга қадар ҚУР'ОН тиловат қилиш то'г'рими?4. Уйимизда мушук бор. Намоз укиб турганимда олдимдан утиб кетиши мумкин ёки келиб оёкларимга суйкалиши мумкин. Бу намозни бузадими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Вазиятга қараб ўзингиз ҳал қилганингиз яхши.2. - Хоҳиш йўқ бўлса, турмуш қургандан кейин аёллик вазифасини бажаришда нуқсонга йўл қўйиш хавфи бўлса, ўзингиз биласиз. Аммо яхши ният билан турмуш қуриш яхши. Сиз олдин илмли одамлар ва гувоҳлар олдида аввалги никоҳнинг бузилганини эълон қилидиришингиз ва идда ўтиришингиз керак. Агар шаръий равишда никоҳ бузилмаган бўлса, албатта. 3. Ўликнинг устида тиловат қилиш йўқ.4. Бузмайди. Кабша бинти Каъаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши айтадиларки: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: «Эй, биродаримнинг қизи, ажабланаяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».«Сунан» эгалари ривоят қилишган.Бу ҳадиси шариф Кабша бинти Каъаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик:Кабша бинти Каъаб розияллоҳу анҳо Каъб ибн Молик Ансорий Хазражий розияллоҳу анҳунинг қизлари бўладилар. Оталари Каъб розияллоҳу анҳу машҳур саҳобийлардан. Кабша розияллоҳу анҳо Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳуга турмушга чиққан эдилар. У киши ушбу ҳадислари билан машҳурдирлар.Ривоятда исмлари келган Абу Қатода розияллоҳу анҳу Кабша розияллоҳу анҳога қайнота бўладилар. Абу Қатода у кишининг кунялари бўлган, исмлари ал-Ҳарс ибн Робъи Ансорийдирлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг отларига қарайдиган бўлганлар.Демак, бу ривоятда келган ҳодиса қайнота билан келин орасида бўлиб ўтган. Бу ҳақда Кабша розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим». Арабларда қайнотам, қайнонам каби сўзлар кам ишлатилади. Улар кўпроқ исмни ёки куняни ишлатишга одатланганлар. Кабша розияллоҳу анҳо ҳам қайн- оталарини куняси ила атамоқдалар. Демак, Абу Қатода розияллоҳу анҳу уйга кириб, таҳорат қилмоқчи бўлганлар ва келинлари Кабша розияллоҳу анҳо у кишига таҳорат суви қуйиб берганлар. Бу ўша вақтдаги мўъмина-муслима келинларнинг одоб-ахлоқларига, қайиноталарининг ҳурмат қилишларига, уларнинг хизматларини қилишларидан далолат беради.«Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди». Мушук келиб, таҳорат учун тайёрланган сувдан ичмоқчи бўлди. Абу Қатода розияллоҳу анҳу мушук сув ичиши осон бўлсин учун идишни энгаштириб унга тутди.«Бас, у унга назар солаётганимни кўрди ва:«Эй, биродаримнинг қизи, ажабланаяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим». Шу ерда ҳам келиннинг одоби зоҳир бўлмоқда. Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳо қайиноталари, таҳорат сувини мушукка тутиб беришини кўриб, ҳозирги келинларга ўхшаб бидирлаб кетмадилар. Балки индамай, савол назари билан қараб турдилар. Қайинота ўз келини ажабланаётганини англаб: «Эй, биродаримнинг қизи, ажабланаяпсанми?» деди. Арабларда, шунга ўхшаш «Эй, биродаримнинг ўғли» истилоҳи ҳам кўп ишлатилади. Одобли келин гапни чўзмай, қисқа қилиб, «Ҳа», деди. Бу савол маъносидаги ажабланишда: «мушукка таҳорат сувини тутиб бериб, ундан қолган сув билан таҳорат қилса, бўлаверадими?» деган маъно бор эди.Абу Қатода розияллоҳу анҳу нима учун шундай қилганларини қуйидагича баён этиб бердилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди. Яъни, мушук уй ҳайвони бўлгани учун доимо атрофингизда айланиб туради, шунинг учун унинг оғзи теккан нарса, нопок бўлиб қолмайди, деганидир.Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар:1. Келинларнинг одоби ва қайноталарига хизмат қилишлари лозимлиги.2. Бировга бошқа одам таҳорат суви қуйиб бериши жоизлиги.3. Одоб юзасидан савол бермай, савол назари билан қараб туриш, айниқса, келинлар учун яхши экани.4. Савол назари билан қараб турган кишининг саволига жавоб бериш кераклиги.5. Мушукнинг нажас эмаслиги.6. Мушук теккан сувда таҳорат қилиш мумкинлиги.7. Исломнинг мусулмонларга енгиллик яратиши.

Топ рейтинг www.uz Openstat