Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

мусибат

00:00 / 24.10.2011 | eski savollar | 1597
Ассаламу алейкум Шайх Хазратлари. Бошингиздан икки олам Парвардигори уз рахматини егдирсин.Яна Сизни безовта килаетганим учун минг бора узр сурайман. Хазрат, ота уз болаларини тугилганидан пушаймон булиши мумкинми.Гапим галати туюлса, мени кечиринг.Мен хам хаетим давомида бунаканги гапга энди дуч келдим.Болаларимнинг отаси менга " Узи сендан булган болаларнинг менга кераги йук. Каердан хам тугилди."- деб айтди.Аел сифатида, она сифатида менга бу гап канчалик огир эканлигини хеч ким тушунмаса керак. Ва хеч кайси аелга бунаканги гапни эшитишни насиб айламасин.Мен хам оддий узбек аеллари каторида, румол урайман, 5 махал намоз укийман.Узтоз куриб, Куръон урганганман.Бахоли кудрат тиловат киламан.Уйланганда ота-онам розилигини билан никохлаб олган.Эр-хотин орасидан никох кутарилса, мехр кутарилса болада нима гунох?Шу гапларни эшитганимдан кейин менда у эркакка нисбатан хеч канаканги хурмат колмади.Неъмат берган Аллохга ношукрлик килган одамдан нима умид...Хазрат, боши берк кучага кириб колганман. Бу синовлардан еруг юз билан утиб олишда менга насихатингиз билан ердам беринг, илтимос...Бу бегона юртларда елгизлигимни олдинги хатларимда айтгандим.Хужайиннинг биринчи аели келгандан кейин менга муносабати жуда емон узгарди.Бу эмизукли аел, бу уйда чакалок бор демасдан, бири куйиб бири бакириб, мени емондан олиб емонга солишди, менга тухмат килиб у кишини уйга бормаганлигига мен айбдор эканлигимни, хамма бало бошларига факат мен туфайли эканлигини айтишди.Икковлашиб хатто огиз очишга хам куйишмади.Факатгина Аллох хаммасини куриб турибди, хотинингизни алдаганингиз билан Аллохни хам, узингизни хам алдаелмайсиз дедим холос.Бу киши аклли эркак булганда мени енига уткизиб, мендан хафа булма, шунча йил сен билан яшадик.Иссик совук кунларни курдик. Бу хам аелим, сен хам аелим.Иковинг тенгсизлар.Энди уйга узок бормаганим учун у билан яшайман, сизларникига хафтада бир, еки ойида бир, еки уч-беш ойда, еки ярим йилда бир келаман деган буларди.Бунинг урнига у сендан юкори, сен пастсан деб мени ерга урди.Аклим етгунча тушунтириб, сиз мендан кунгил сурамадингиз десам, хеч качон сендан кунгил сурамайман деб янаям каттикрок дилимни огритди. Одам боласи яхшиликдан умидвор булаверар экан, мен хам факат яхшиликни уйлаб, бизникига хам келинг, болалар хам сизни согинади, мен хам сиздан хафа эмасман, хаетда нималар булмайди дейишдан чарчамадим. Балки бошка шахарда, бошка кишлокда яшаганда бунчалик булмасмиди... Кузимни олдида уйнаб кулиб юришса, мендан бир огизам кунгил сурашга арзитмаса алам киларкан... Мени бошка одамлардан фарким йук, мен хам бир огиз ширин гапга зор инсонман... Кийналганида керак эдим, кахратон совукларда иссик уйда утирмасдан, ха деган туяга мадад, шу эркак эзилмасин деб енида эркак каторида ишлаганман. Болаларимни бокиш огир ботмасин деб кулимдан келганча, кучим етганча харакат килдим, мехнатдан кочмадим. Бошига огир иш тушганда, ердамга мухтож колганда, иссик совугида, яхши емон кунида бирга булганман. Бу дуненинг молига, тиллага, кийим кечакка хавасим йук. Керак деганда тиллаларимни хам ечиб кулига бериб, болаларнинг бахтига сог булсангиз булди деганман. Энди бу киши мен эркакман, хакким улуг, буни (мени) оркасидан сурайдиган одами йук деб, дилимга озор берадиган гаплар, тухматлар килиб оек ости килиб, хурлаяпти (мени пешонамда бузук деб езиб куйилган экан, менинг охиратим йук экан ва хоказо).Кучада уриб, боши кузи юзи демай, бу болаларимнинг онаси демай, эмизукли демай, хотини билан менга зулм килияпти. Мен бузук аел булсам мен билан ун йилдан ортик яшайдими, иккита бола топишдан олдин уйламайдими... Бу киши энди факат хотинининг гапи билан иш тутияпти деб уйлайман. Чунки Узбекистонда яшаганимизда хам, бу ерларда хам бунака гаплар утмаган орамиздан.Кишлогимизда еши 55дан ошган бир озар киши бор. Шу кишидан илтимос килдим. Насийхат килинг, сиз намозхонсиз. Ажаб эмас сузингизни олса дедим. Оила ишига аралашолмайман деди.Хазрат, Сиздан илтимос агар лозим топсангиз бизга икки огиз насийхат килинг. Мен хам Аллохнинг бандаси, бир йилдан ошдики, шу ахволда кун кечирияпман. Бунаканги хакоратларга чидамасдан илохим Аллохдан кайтсин, худодан топинг деб юборияпман. Икки боламнинг жавдираган кузига караб, эрдан сабабсиз ажраганимга, карилик остонасида икки гудак билан суянчиксиз колганим мусибатига, сувга оккандек утган умримга, бехудага сарфланган мехримга эзилиб юрак багрим адои тамом булди. Лекин нима булганда хам икки болам билан шу кишининг кулидамиз, бокиб турибди. Болаларга нафака ажратиб беринг, сизни безовта килмаймиз десам хам таъсир килмаяпти. Нонни хам кунига тел.килиб 2-3 марта айтишим керак.Биринчи рузгорим арокхурлиги учун ажраганмиз.Бу киши мендан 10 еш катта, хозир 49 ешда, хожи киши.Бу умидда этагидан тутмагандим, бунаканги гаплар эшитаман деб бола топмагандим.Иссик совук килиб эримдан ажратдингиз десам, хотини менинг куз очиб курган эрим деди.Нафсини йулида, оилани ажратиб, болаларни тирик етим килиш хеч нима булиб колибди.У хотиннинг дунекараши факат пул, гапи факат нонини еб утирибсан.Хазрат, еш болалиман,елгизман, иддада утирган булсам, болалар туфайли ишлаелмасам. Берган нонини миннат килишаверса, нима килишим керак? Болалардан кечдим деб тилхат беринг булмаса дедим. Тишини берган Аллох ризкини хам етказади.Хазрат Сизни жуда хурмат киламан, совет даврида телевизордан чикишингизни оилавий кутиб утирардик, уша вактларда чиккан китобларингизни укиб динни урганганмиз.Сиздай олимни бизга тухфа килган Аллохга хамду санолар булсин.Аллох Сиздан ва Сизнинг якинларингиздан рози булсин.Сизга дил ерганимни маъзур тутинг.Синовларимни осонрок кечишини сураб дуо килинг, илтимос.Менга Сизнинг ердамингиз жуда зарур.Бу хатни укиган, иккинчи хотин буламан деган киз аеллар, хар томонлама уйланиб иш тутсалар ажаб эмас.Иккинчи хотин оламан деб хавас килган эркаклар хам бу хаваслари нима окибатларга олиб келиши мумкинлигини тушиниб етсинлар. Парвардигорим билиб билмай килган гунохларимизни кечириб, магфират айласин.Гунохларимизни ювиб, тавбаларимизни кабул килиб, дуоларимизни ижобат этсин.Аллох барчамизни тилимизни, йулимизни хидоятга йуналтирсин. Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ сизга сабр ва нажот берсин. Сизни ва болаларингизни хорлаётганларга инсоф ва тавфиқ берсин! Кўпроқ Аллоҳга юзланиб, дуо қилиб кўмак сўранг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat