Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сажда ояти

00:00 / 25.10.2011 | eski savollar | 1844
хурматли устоз, Алхамдулиллох ман куроън укийман , Сажда оятларига келганимда , нима киларимни билмай хайрон буламан, дархол туриб, сажда килайми, саждани бир бор килайми ё икки Илтимосим шуки, устоз манга кандай сажда килишни ургатсангиз. Олдиндан катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛТиловат саждаси икки такбир орасидаги вожиб сажда бўлиб, унинг шартлари намознинг шартлари кабидир. Унда қўл кўтариш, ташаҳҳуд ва салом йўқ. Унда саждада айтиладиган тасбиҳ бўлади.У қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган ёки эшитган одамга вожиб бўлади: «Аъроф» охири, «Раъд», «Наҳл», «Бани Исроил», «Марям», « Ҳаж»нинг биринчиси, «Фурқон», «Намл», «Алиф лаам мийм Сажда», «Сод», « Ҳаа мийм Сажда», «Нажм», «Иншаққот» ва «Иқро». Имом сажда оятини тиловат қилганда уни эшитган кимса сўнгра унга бошқа ракъатда иқтидо қилса, худди ўзи билан бўлмаган одамдан сажда оятини эшитган намозхон каби, намоздан сўнг сажда қилади. Ким ўша ракъатда имомнинг саждасидан ке-йин иқтидо қилса, тиловат саждасини қилмайди. Аммо олдин иқтидо қилса, агар эшитмаган бўлса ҳам, у билан бирга тиловат саждасини қилади. Агар муқтадий сажда оятини тиловат қилса, уни ташқаридан эшитган кимсагина сажда қилади.Намоздаги тиловат саждаси ташқарида қазо қилинмайди. Тўхталмасдан қилинган рукуъ тиловат саждасидан ўринбосар бўлади. Агар бир мажлисда ёки намозда сажда оятини бир неча бор такрор қилса, бир сажда кифоя қилади. Тингловчида ўзининг мажлиси эътиборга олинади. Кийим тўқишдаги юриш ва бир шохдан бошқа шохга ўтиш жойни ўзгартиришдир. Сажда оятининг ўзини тарк қилиш макруҳдир. Акси макруҳ эмас. Унга бошқасини қўшиш мандубдир. Уни тингловчидан махфий қилиш яхшидир. Ушбу фаслда Қуръони Каримдаги сажда оятларини тиловат қилинганда сажда қилиш, унинг фазли, ҳукмлари ва шунга оид бошқа масалалар ўрганилади.Одам боласининг бахт-саодати Аллоҳ таолонинг амри¬га бўйсуниб, сажда қилишидадир. Ана ўша саждалар ичида тиловат саждаси ҳам бор. Чунки, ҳар бир тиловат саждасида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақида амр, шу маънодаги гап бор.Энди «Мухтасари Виқоя»даги матнни шарҳлашга ўтайлик.Тиловат саждаси икки такбир орасидаги вожиб сажда бўлиб, унинг шартлари намознинг шартлари кабидир.Тиловат саждаси бир сажда бўлиб унга бош қўйилаётганда бир такбир ва ундан бош кўтарилаётганда яна бир такбир айтилади. Тиловат саждасини қилиш вожибдир. Унинг вожиблиги қуйидаги далиллардан олинган:Аллоҳ таоло «Сажда» сурасида:«Албатта, Бизнинг оятларимизга қачон улар билан эслатилсалар, кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида саждага йиқиладиганлар ва Роббиларига тасбиҳ ила ҳамд айтадиганларгина иймон келтирурлар», деган (15-оят).Аллоҳ таоло «Иншиқоқ» сурасида сажда қилмайдиганларни мазаммат қилиб:«Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар?!» деган (21-оят). Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ояти бор сурани қироат қилиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан сажда қилар эдик. Ҳаттоки, биримиз пешонасига жой топа олмай қолар эди».Учовлари ривоят қилишган.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда ояти бор сурани қироат қилиб, сажда қилар эдилар. Биз ҳам у зот билан сажда қилар эдик. Ҳаттоки, биримиз пешонасига жой топа олмай қолар эди».Учовлари ривоят қилишган.Тиловат саждасини қилиш учун шартлар намоз ўқиш учун қўйилган шартларнинг айни ўзидир: мусулмонлик, оқиллик, балоғатга етганлик ва ҳайзу нифосдан пок бўлишлик. Тиловат саждаси тўғри бўлиши учун тоҳаратли бўлиш, бадан, кийим ва маконнинг поклиги, қиблага юзланиш, сатри аврат ва ният шарт.Унда қўл кўтариш, ташаҳҳуд ва салом йўқ.Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тиловат саждасини қилганларида бу нарсаларни қилмаганлар.Унда саждада айтиладиган тасбиҳ бўлади.Яъни, тиловат саждасида турганда намоз саждасида айтиладиган тасбиҳни айтилади.У қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган ёки эшитган одамга вожиб бўлади: 1. «Аъроф» охиридаги икки юз олтинчи оят. 2. «Раъд»даги ўн бешинчи оят. 3. «Наҳл»даги қирқ тўққизинчи оят. 4. «Бани Исроил»(«Исро»)даги бир юз тўққизинчи оят.5. «Марям»даги эллик саккизинчи оят. 6. « Ҳаж»нинг биринчиси, яъни, ўн саккизинчи оят. 7. «Фурқон»даги олтмишинчи оят. 8. «Намл»даги йигирма олтинчи оят. 9. «Сажда»даги ўн бешинчи оят. 10. «Сод»даги йигирма тўртинчи оят. 11. «Фуссилат»даги ўттиз еттизинчи оят. 12. «Нажм»даги олтмиш иккинчи оят. 13. «Иншиқоқ»даги йигирма биринчи оят. 14. «Алақ»даги ўн тўққизинчи оят. Имом сажда оятини тиловат қилганда уни эшитган кимса сўнгра унга бошқа ракъатда иқтидо қилса, худди ўзи билан бўлмаган одамдан сажда оятини эшитган намозхон каби, намоздан сўнг сажда қилади. Бир одам масжидга кирса, имом сажда оятини тиловат қилиб тиловат саждасини қилди ва янги ракъатга турди. Ҳалиги одам ўша янги ракъатга келиб қўшилди. У намозни ўқиб, салом бериб ундан чиққандан сўнг тиловат саждасини қилади. Бу, худди, намоз ўқиётган одам намоздан ташқаридаги ёки бошқа бир намоздаги одамдан сажда оятининг тиловатини эшитганга ўхшайди. У ҳам намозини ўқиб битирганидан кейин тиловат саждасини қилади.Ким ўша ракъатда имомнинг саждасидан ке-йин иқтидо қилса, тиловат саждасини қилмайди. Намознинг ичида ҳам, уни тамом қилганидан кейин ҳам тиловат саждасини қилмайди. Чунки, у ўша ракъатга қўшилиши билан мазкур ракъатдаги ҳамма нарсаларни, жумладан, тиловат саждасини ҳам топган бўлади.Аммо олдин иқтидо қилса, агар эшитмаган бўлса ҳам, у билан бирга тиловат саждасини қилади. Аммо, мазкур шахс имом тиловат саждасини қилишидан олдин унга иқтидо қилган бўлса, агар сажда оятини эшитмаган бўлса ҳам, имомга эргашиб тиловат саждасини қилади. Чунки, ният қилиб иқтидо қилгандан кейин, имомга эргашиш лозим бўлади.Агар муқтадий сажда оятини тиловат қилса, уни ташқаридан эшитган кимсагина сажда қилади.Бунда сажда оятини тиловат қилган муқтадий тиловат саждасини қила олмайди. Чунки, у бу ишни қилса, имомига хилоф қилган бўлади. Унинг имоми ҳам тиловат саждасини қила олмайди. Чунки, унинг ўзи сажда оятини тиловат қилгани йўқ. У муқтадийга эргашиши мумкин эмас. Мазкур муқтадий билан бирга намоз ўқиётган бошқа муқтадийлар ҳам тиловат саждасини қила олмайдилар. Чунки, улар ҳам ўз имомларига эргашишлари шарт. Аммо мазкур сажда ояти тиловатини намоздан ташқарида туриб эшитган одам тиловат саждасини қилади.Намоздаги тиловат саждаси ташқарида қазо қилинмайди. Чунки, мазкур сажда намознинг баркамоллиги сифатида вожиб бўлган эди. Намознинг баркамоллиги учун қилиниши лозим амал намоздан ташқарида қилинмайди.Тўхталмасдан қилинган рукуъ тиловат саждасидан ўринбосар бўлади. Яъни, биров намозда сажда оятини тиловат қилгандан кейин уч оят ўтгунча рукуъ қилса, ўша рукуъ тиловат саждаси ўрнига ўтади. Ибн Умар розияллоҳу анҳу намозда сажда оятини тиловат қилгандан кейин рукуъ қилиб қўяр эдилар. Чунки, рукуъ ҳам мутавозелик учун қилинган. Сажда ҳам шунга қилинган. Агар сажда оятини тиловат қилгандан кейин тиловат саждасини ният қилиб намознинг одатдаги рукуъини ва яна тиловат саждасини ният қилиб намознинг навбатдаги саждасини қилса, ҳам намознинг, ҳам тиловат саждасининг ўрнига ўтади. Агар ният қилмаса, ўтмайди.Агар бир мажлисда ёки намозда сажда оятини бир неча бор такрор қилса, бир сажда кифоя қилади. Сажда оятини тиловат қилувчи уни масжидда, кичик уйнинг ичида, юриб бораётган улов ёки кеманинг устида ёки намоздан олдин қилган қироатни ўша ерда намозда такрор қилса, бир сажда кифоя қилади. Чунки бу ҳолатларнинг барчасида макон битта ҳисобланади ва тиловатлар бир-бирига киришиб кетади.Бунда такрорни қилиб бўлиб сажда қилса ҳам, саждани қилиб олиб такрор қилса ҳам, барибир. Тиловат қилувчи ёдлаш учун, таълим учун, эътибор ёки фаҳмлаш учун такрор қилади. Буларнинг ҳар бирида сажда қиладиган бўлса, қийинчилик туғилади ва ўшандан қочиб такрорни тарк қилиш хавфи туғилади. Аллоҳ таоло эса дийнда қийинчиликни раво кўрмайди. У зот Ўз китобида: «Сизларга дийнда ҳараж йўқ» деган. Яна бошқа бир оятда: «Аллоҳ сизларга осонликни ирода қилади, қийинчиликни ирода қилмайди», деган.Тингловчида ўзининг мажлиси эътиборга олинади. Сажда оятини тингловчига тиловат саждасининг вожиб бўлиши унинг мажлиси эътиборидан бўлади. Тиловат қилувчи бир неча жойда тиловат қилган бўлса ҳам, тингловчи бир жойда эшитган бўлса, бир марта тиловат саждаси қилади. Агар тиловат қилувчи бир жойда ўтириб тиловат қилса ва тингловчи жойини алмаштириб турган бўлса, алмашгани ададича сажда қилади.Кийим тўқишдаги юриш ва бир шохдан бош-қа шохга ўтиш жойни ўзгартиришдир. «Кийим тўқишдаги юриш» деганда аввалги вақтдаги қўл билан ўрмак ўрнатиб мато тўқиш англанади. Бунда маълум масофага қозиқ қоқилиб, йигирилган ипни ўша қозиқлар орасидаги масофага бориб-келиб тўқишга тайёрланган. Демак, ўрмакнинг бир тарафида турганда сажда оятини ўқиса ёки эшитса бир тиловат саждаси, нариги тарафга борганда эшитса, яна бир тиловат саждаси вожиб бўлган. Шунингдек, дарахт устида бўлган одам шохдан шохга ўтса ҳам жойи ўзгарган ҳисобланади. Унга ҳам неча марта шохдан шохга ўтса, шунча тиловат саждаси вожиб бўлади.Саҳрода ва йўлда уч қадам юрилса, бир мажлисдан иккинчи мажлисга ўтган бўлади ва тиловат саждаси қилиш вожиб бўлади.Агар бир неча сажда оятини тиловат қилса, бир мажлисда бўлса ҳам, ўша оятларнинг ададича сажда қилади.Сажда оятининг ўзини тарк қилиш макруҳдир. Намоздами ёки намоздан ташқаридами, тиловат қила-ётганда сажда оятининг ўзини қолдириб, ундан кейинги оятга ўтиб кетиш макруҳдир. Бунда саждадан, Аллоҳ таолонинг тоатидан юз ўгириш содир бўлган бўлади.Акси макруҳ эмас. Сажда оятининг ёлғиз ўзини тиловат қилиш макруҳ эмас. Бунда саждага қизиқиш бор.Унга бошқасини қўшиш мандубдир. Бир оятни бошқа оятдан афзал кўришга ўхшаб қолмаслиги учун сажда оятига бир-икки оятни қўшиб тиловат қилиш яхши бўлади.Сажда оятини қироат қилиб туриб охиридаги сажда маъносидаги сўзни тиловат қилмаса, сажда қилмайди. Агар сажда маъносидаги сўзнинг ўзини тиловат қилса ҳам, сажда қилмайди. Уни тингловчидан махфий қилиш яхшидир. Чунки, у тиловат саждасига тайёр бўлмаса, қийналиб қолади. Мисол учун, тоҳарати бўлмаслиги мумкин.Қироати махфий бўлган намозда имом сажда оятини тиловат қилиши макруҳ. Бунда муқтадийларга шубҳа тушади. Нима учун сажда қилганларини билмай қоладилар.Жумъа ва ийд намозларида сажда оятини тиловат қилиш ҳам макруҳ. Агар имом минбарда сажда оятини тиловат қилса, ўзи минбарда туриб ёки ундан тушиб тиловат саждасини қилади. Тингловчилар ҳам тиловат саждасини қиладилар.Тиловат саждасини аввал ўриндан туриб, кейин қилган афзал. Сажда оятини тиловат қилган одам саждадан бош кўтармагунича, тингловчи бошини кўтармайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat