Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз ва фарзи кифоя

15:18 / 17.12.2019 | Jahongir | 7858

Ассалому алайкум! Фарз ҳам икки қисмдир: фарзи айн ва фарзи кифоя. а) Фарзи айн мукаллаф ҳар бир киши бажариши шарт бўлган фарздир. Беш вақт намоз, рўза, закот каби. Мукаллаф ҳар бир киши бу амалларни шахсан ўзи бажариши зарур. Бир қисм одамларнинг фарзи айнни бажариши бошқалар зиммасидан бу масулиятни соқит қилмайди. б) Фарзи кифоя баъзи мусулмонлар бажариши билан бошқалар зиммасидан тушадиган фарздир. Масалан, жаноза намозини ўқиш каби. Фарзи кифояни ҳеч ким адо этмаса, барча гуноҳкор бўлади. Шу тўғри малумотми устозлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat