Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умидсизланиш

08:38 / 18.12.2019 | Sherzodbek | 574

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқишни бошлаганимга сал кам 1 йил бўлди. Шу пайтгачам намозларимни ихлос ила фақат Аллоҳнинг ризолигини истаб ўқидим. Аммо ўқувсизлигим панд бериб намозда жуда кўплаб хатолар билан хаттоки нопок холда ҳам ўқиган бўлишим мумкин. Лекин атайин қилмадим, хатолигини билсам дарҳол тўғирлаб ўқишни давом эттирдим. Ҳозир чуниб етаяпман жуда кўп намозларимни қабул бўлмайдиган холатда ўқиган эканман. Ҳозир эса ичи ичимни еб ўқиган намозларим қабул бўлмаган уларни яна бошидан ўқишга мажбурман деб қўрқаяпман. 1 ойдан бери қазо намозларимни ҳам ўқишни бошладим Аллоҳга шукур. Лекин билишимча улар ҳам қабул бўлмаган. Олдинлари нафсим қурбонига айланиб кўп марта ғусл қилишга мажбур бўлганман. Ёмони шундаки жунубликдан сўнг ғусл олиб бўлганимдан сўнг манийнинг қолгани чиққандек бўларди. Ислом.уз порталида ўқишимча бундай ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди фақат тахорат олса бўлгани деб ўқигандим. Ёки хато чунганманми шу ҳолатда тахорат олиб намоз ўқийверардим. Ундан ташқари шайтон васвасасига учраб олдинлари ўзимни сохиби узр деб ҳисоблардим. Ҳозир эса оддий инсонлар каби тахорат бузилгунча ўқийман. Энди яна васвасага учраяпман. Худдики ел келадию уни қайтаришга ҳаракат қиламан аммо барибир чиққандек туйилади. Лекин ҳиди ва овози чиқмайди. Бу ҳам намозларим қабул бўлмаяпти деган фикрга олиб келади. Айниқса бомдод намозида ва хуфтон намозида шундай бўлади. Айнан шу намозларни жамоат билан ўқийман. Уйда ўқисам унчалик васваса босмайди. Гапларим тарбиясизларча бўлган бўлса узур сўрайман. Сўрагани айби йўқ дейишади. Сизлардан илтимос менга маслаҳат беринг нима қилай? Ҳар куни шу ҳаёллар мени ҳавотрга солади. Шунча ўқиган намозларим қабул бўлмаганми? Қабул бўлган бўлмаганини қандай билса бўлади


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳавотирланманг. Бундан буёғини тўғрилаб ўқишга ҳаракат қилинг. Олдин қазо қилган намозларингиз бўлса қазоларини ўқинг. Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга бир киши сиз каби савол берганида “Аллоҳ таоло кейинги намозни ўқишга тавфиқ берганлиги аввалги намозни қабул бўганини аломатидир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat