Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асаб бузилган вақтда гуноҳ қилса...

00:00 / 01.11.2011 | eski savollar | 2917
Шайҳ ҳазратлари.Ҳамма иттифоқ қилган нарса бу мажнун киши мукаллаф эмаслиги ва касаллиги сабабли унга қилган гуноҳ ишлари ёзилмаслиги.Лекин сог'лом одамда ҳам ба'зан асаби бузулади.Мана невроз деган касаллик бор медитсинада.Асаб касалликлари деган нарса бор.Ҳатто мен қаттиқ г'азаб вақтида талоқни айтса,талоқ тушмайди деб о'қиган эдим,лекин билмадим бу гап қанчалик кучли...Шу асаби бузулган вақтда мусулмон бир гуноҳ қилса,дейлик бир ҳаёлидан куфрга олиб борувчи нарсалар о'тса,ёки э'тиқоди кофирлик томонига бузилса,бу асабий ҳолати ёмон бо'лганлиги учун ма'зур бо'ладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша ҳолат ўзини билмайдиган даражада бўлса, узр бўлади.Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иғлоқда талоқ ҳам, қул озод қилиш ҳам йўқ», дедилар». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.«Иғлоқ» сўзи луғатда «беркитиш», «ёпиб қўйиш» маъносини англатади. Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «иғлоқ»дан нима кўзлангани ҳақида турлича фикрга борганлар. Шофеъий, Моликий ва Ҳанафий уламолари «иғлоқ»дан мурод мажбурлаш, деганлар. Имом Аҳмад ва Абу Довудлар эса, «иғлоқ»дан мурод «ғазаб» деганлар. Қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган кишининг ҳам талоғи тушмайди. Бу жуда ҳам нодир бир ҳолат бўлиб, фуқаҳоларимиз, аччиғи осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада чиққан одамнинг талоғи тушмайди, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat