Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Винерлик ҳақида

21:22 / 20.12.2019 | Shohrux | 1758

Ассалому алайкум! Ҳозирда актёрликнинг вине соҳаси Ўзбекистонда ривожланиб бормоқда. Вине бу одамларни кулдириш учун ҳаётий, кулгули воқеаларни рол ўйнаб видеога олишдир. Албатта сўкиниш ва гуноҳ ишларни қилмасдан. Саволим одамларни кулдириш учун рол ўйнаб вине видео олиш шариатимизга тўғри келадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

عَنْ بَهْزِ بْنِ حَكِيمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ   قَالَ: وَيْلٌ لِلَّذِي يُحَدِّثُ فَيَكْذِبُ لِيُضْحِكَ بِهِ الْقَوْمَ، وَيْلٌ لَهُ وَيْلٌ لَهُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Баҳз ибн Ҳакимдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиганнинг ҳолига вой бўлсин! Вой бўлсин! Вой бўлсин!» дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бундан ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам ёлғон гапириб бўлмаслиги келиб чиқади. Ҳа, ҳазил-мутойиба йўли билан ҳам, одамларни кулдириш учун ҳам фақатгина рост гапириш лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat