Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"ТАБРИКНОМА"!

00:00 / 05.11.2011 | eski savollar | 951
Аввалам бор бизларни мусулмонлардан килиб, узигагина эътикод килгувчилардан килган АЛЛОХ субханаху ва таолога чексиз шукроналар, хамд ва мактовлар булсин! Бизларга шариат ахкомларини ургатиб, хак дин учун жонларини фидо килган икки дунё сарвари МУХАММАД МУСТОФА (с.а.в.)га АЛЛОХ(ж/ж)нинг чексиз саломи, саловатлари, рахматлари ва мархаматлари булсин! Ислом динининг кенг таркалишида катта хизмат килган ва хакикий муминликни амалда ижро этган АСХОБларга, тобеъинлар, табаъ тобеъинлар ва яна ИСЛОМ динининг равнаки учун хизмат килган Пиру-Устоз, Уламою-Алломаларга ва бутун мумин-мусулмонларга АЛЛОХ(ж/ж)нинг чексиз рахмати мархамати ва магфироти булсин! Устоз аввалом бор сизни ва шу сайтда илмнинг таркалишида хизмат килаётганларни ва оила аъзоларингизни, колаверса сизга савол ёзиб илмнинг таркалишига хисса кушаётган биродарларимизни ва яна бутун дунё мусулмон ахлини АЛЛОХ(ж/ж)нинг бизларга насиб этгани улуг айёмлардан бири муборак "КУРБОН ХАЙИТ"и байрами билан чин калбимдан табриклайман! Устоз ижозатингиз билан дуо ёзсак "омин" денг ва барча мусулмонлар хам омин десалар, иншааллох муборак кунда купчиликнинг дуосини АЛЛОХ(ж/ж) ижобат этса, умидимиз АЛЛОХ(ж/ж)дан. " АЛЛОХ(ж/ж) бизларнинг шу сонияга кадар килган барча хато-камчиликларимизни, гунохларимизни узининг лутфу-карами ила авфу-магфирот айлаб, охиратда энг олий мукофот узининг жамолига мушарраф айласин! Бизларни бу дунёда гойибона учраштирган экан, охиратда жаннатнинг энг юксак макомларида Пайгамбаримиз(с.а.в.)нинг ёнларида барчамизнинг, яъни барча мумин-мусулмонлар, ота-оналаримиз, якинларимиз билан бирга булишлигимизни насиб этсин! Барчамизнинг калбимиздаги диний-дунёвий максадларимизга АЛЛОХ(ж/ж)нинг узи етказсин! Барча айб-нуксонлардан пок булган мархмати кенг буюк РОББИМ, АЛЛОХИМ Иймонсизларга иймон, бетавфикларга тавфик, инсофсизларга инсоф, хаёсизларга хаё, дангасаларга такво, аклсизларга акл, аёлларимизга шарм, кариндош-уругларга силаи-рахм, угриларга тугрилик, илмига беамалларга илмига амал, дарди борларнинг дардига шифо, карзи борларга нажот, бефарзандларга фарзанд, турмуш курмаганларга солих-солиха жуфти-халол, турмуш курганларга солих-солиха фарзанд, арок ичувчиларнинг дардларига шифо ва колган мушкулотларимизга енгиллик ато этгин! Барчаларингизнинг кимматли вактларингизни олганим учун рози булинглар, Устоз сиздан ва жумлаи мусулмонлардан, барчамиздан АЛЛОХ(ж/ж)нинг узи рози булсин. Ассаламу алайкум ва рохматулуллохи ва барокатух!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat