Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот

16:09 / 24.12.2019 | Muhammad | 341

Ассалому алайкум! Миқдор нисобга етгач унга бир йил тўлиши кераклигини билгач менда бир савол туғилди. Бир йил олдин пулим 4.750 эди. Хозир бу 6.300 бўлган ва бироз абарот ҳам қўшилган. Саволим шуки кейин қўшилган пулларга ҳам бир йил тўлиши керакми ёки қўлда борини хаммасидан бераманми? 

2). Хотинларимизнинг тиллаларидан ҳам закот берамизми ёки улар бизники бўлмагани учун шарт эмасми? 

3). Тилладан закот бериш учун тилланинг ўзи алоҳида нисобга етиши керакми ёки миқдори етмаса ҳам умумий мулкка қўшиб ҳисобланадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Қўлда боридан берилади. 

2). Нисобга етгач уларнинг ўзлари беришлари керак. 

3). Эрники алоҳида тилла бўлса мулкига алоҳида қўшади. Хотинники алоҳида тилла бўлса у ҳам бошқа мулки қатори алоҳида қўшиб ҳисоблайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat