Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зам сура кироти

00:00 / 14.11.2011 | eski savollar | 721
Ассаламу алайкум Устоз.АЛЛОХ илмингизни зиёда килсин.Устоз бир масалада ёрдамингиз керак мен МУСХАФНИ ихлос сурасидан то аламнашрох сурасигача АЛЛОХ кодир киганича тажвид билан укий оламан мен билмаган нарса бу сураларни намозда кайси тартибди кироат килиш сиздан илтимос менга пешин намозини мисол келтириб мен билган сураларни кай тартибда укишни ургатиб куйинг? ИЛТИМОС. 2 Устоз энг ками олти оятли сураларни иккига булиб икки ракаътда укиса буладими? Илимсизлигимизни айбга буйрманг жавоблар учун олдиндан рахмад

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом.1. Намозда зам сура қилишда мусҳафдаги тартиб бўйича тепадан пастга қараб ўқилади. Бу тартибни бузиш макруҳ ҳисобланади. Тартиб ҳар бир намоз учун, яъни қулоқ қоқишдаги такбири таҳримадан саломгача алоҳида эътиборга олинади. Масалан, Пешиннинг тўрт ракъат суннатидаги тўртта зам сура мазкур тартибда бўлиши керак. Аммо фарзга ундаги тартибнинг дахли йўқ. Шунингдек, бунда сураларни оралатиб, яъни ўртадан бир сурани ташлаб ўқиш ҳам макруҳ. Аммо икки ёки ундан кўп сурани ташлаб ўқиса, жоиз бўлаверади.2. Олти ва ундан кўп оятли сураларни икки ракъатга бўлиб ўқиш мумкин, фақат сурани, хусусан қисқа сураларни бутун ўқиган афзал, айниқса, оятларнинг маъносини тушунмаган кишилар уларнинг маъноларига футур етказиши мумкин, дейди уламолар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat