Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни қиёматга қўйдим дегандан кейин берса оламанми?

19:07 / 27.12.2019 | Сардорбек | 1923

Ассалому алайкум! Ман бир дўстимга 300$ қарз бергандим, яримини берганди, ваъда қилинган вақтидан ўтиб. Яримини роса чўзиб юрди вақт бердим, у вақт хам тугади.  Хуллас бир йил ўтиб кетди. У пулга Худога шукур мухтожлигим йўқ, аммо у берадигонга ўхшамади, шунда ман унга “шу пулни қиёматга қўйдим. Агар шу пулни сандан олсам, манга хорам бўлсин” дедим. Энди бошқа дўстларим орқали шу пулни берибди. Ман бериб қўйилар десам “пулни деб юз кўрмас бўпкетмелар” дейишябди. Энди шуни олсам хорам бўладими? Қандай йўл тутишни билолмай қолдим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлсин деганингиз билан ҳаром бўлиб қолмайди. Олсангиз бўлади, лекин ҳалолни ўзига ҳаром қилиб олиш қасам ҳисобланади. Қасамингизни каффоратини тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat