Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алло, Худо билан гаплашсам бўладими дейиш беодоблик эмасми

18:59 / 27.12.2019 | NAZAROVNA M | 699

Ассалому алайкум! - Ало, салом Худо билан гаплашсам бўладими? - Салом, улаб бераман. - Салом бандам, эшитаман. - Эй Худо, жуда чарчадим, мўжиза истайман, оддий инсоний бахт хоҳлайман. Илтимос, орзуларимни амалга ошир! - Албатта, азизам. Лекин аввал сени «амалга ошган тилаклар» бўлими билан улайман. Сен унда аввалги орзу қилишда йўл қўйган хатоларинг билан танишасан. Гўшакдан « бир неча сониядан сўнг сизни амалга ошган тилаклар бўлими билан улаймиз» деган овоз келди. - Салом, сизга қандай ёрдам бера оламиз? - Мени сизларга Худо йўллади. Янги тилак билдиришдан олдин аввалгиларига бир қараб ўтишимни буюрди. - Тушунарли. Бир дақиқа... ха, мана ҳамма дилдан қилган тилакларингиз, эшитяпсизми? -Ха, албатта, диққат билан эшитяпман. - Эшитинг, ўтган йилгилардан бошлаймиз: 1. Уф, ишим жонимга тегди! ( Жонга тегди - Бажарилди) 2. Эрим эътибор бермайди. (Бермайди - Бажарилди) 3. Озгина бўлса ҳам пулим бўлсайди. (Озгина пул - Бажарилди) 4. Дугоналарим ғийбатчи. (Улар ғийбатчи -Бажарилди) 5. Қанақа бўлса ҳам квартирам бўлсайди. ( Қанақа бўлса ҳам -10 қаватдан, томидан чакка ўтадиган квартира. Бажарилди) 6. Кичкина бўлса ҳам машинам бўлсайди. ( Эски, шалоқ «Запарожец» машина «бўлди» - Бажарилди) 7. Таътилда қаерга бўлса ҳам кетсам. ( Бажарилди: уста боқиш учун дала ховлига кеттингиз) 8. Ҳеч ким гулдаста бермайдия! (Бермайди - Бажарилди) ... давом эттираверайми? - йўқ, йўқ, бўлди тушундим. Яратганга қайта улаб беринг. - эй, Худо, ҳаммасини тушундим. Энди ҳар бир ўй фикримни саралайман. Сендан доим ижобий ўй хаёлларни ўйлашимга ёрдам беришингни сўрайман.Доим менга ёрдам беришга тайёрлигингни унутмай, мени қўлла... ҳозир эса мен ҳаммасини ўйлаб олишим керак. Қайта қилсам бўладими? - Албатта, истаган вақтингда. Дуоларингда худога шикоят қилма, нолима. У ёмонини кўрмабсан деб сенга хозирги холатингдан ҳам ёмонроғини жўнатади.Худога шукр қил, Унга фақат яхшисини, хурсандчилигингни айт, шунда у сенга «эҳ бандам, сен ҳали бундан ҳам яхшисини билмабсан» деб сенга аълосини юборади. 

Юқоридаги сўзларни гувоҳи бўлиб қолдим. Муаллифга бу қанчалик тўғри деб мурожат қилдим, у эса "мен бошқалар тўғри хулоса чиқаришлари учун қўйганман. Буни сизга алоқаси йўқ" деди. Бу сўзларга қарши бўлган томоним, Аллоҳ билан телефонда гаплашишин билмадим. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳга туҳмат. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади: 

 قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝ 

69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт.
Бу муқаррардир. Шунинг учун, эй Пайғамбар, бу ҳақиқатни ҳаммага ошкор қил. Бутун борлиқни яратган Зотга, ҳаммани яратиб, ризқ берган, чексиз неъматлар ила неъматлантирган Зотнинг ҳаққига ёлғон тўқиган одамнинг нажот топмаслиги аниқ ва равшандир. Уларнинг ҳоли бундай:

 مَتَاعٌ فِي الدُّنْيَا ثُمَّ إِلَيْنَا مَرْجِعُهُمْ ثُمَّ نُذِيقُهُمُ الْعَذَابَ الشَّدِيدَ بِمَا كَانُواْ يَكْفُرُونَ۝ 

70. Бу дунёда баҳраланиш бор, кейин қайтишлари Бизгадир. Сўнгра уларга куфр келтириб ўтганлари учун шиддатли азобни тоттирамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat