Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳни ўзи ўқиш

16:30 / 31.12.2019 | Hijama Хижама Tashkent Ташкент | 2736

Ассалому алайкум! Мен икки йил олдин уйланганман. Тўй қилишдан олдин одатда никох ўқилади. Саволим шуки загсдан ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтилади шунда бирга юрамиз, зино бўлиб қолмасин деб никохни хамма шартларини(келинни валийси, 2 эр гувох, махр ва хотинимни отаси қизимни шу йигитга никохладим деган сўз айтган) ва никох хутбасини ўзим ўқиган эдим(арабча матнидан). Яқинда жумага чиқганимизда имом хатиб киши 3 нарсани ўзига ўзи қилолмайди. Шулардан бири ўзига никох ўқимайди дедилар. Шунда мен ўз қилган ишимдан шубхаланиб қолдим. Айтингчи мени никохим боғланганми ва хотиним билан зино қилиб юрибманми деб ўйлаб қолдим. Боламиз хам бор 1 ёш. Мени қилган ишим ўша имом айтган гапга тушадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳладим дейилганида сиз қабул қилдим деганмисиз? Агар ийжоб ва қабул ҳам бўлган бўлса никоҳинглар дуруст. Ёзувингиздан ийжоб ва қабулни бўлгани кўринмаяпти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat