Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда диний бағрикенглик

00:00 / 25.10.2007 | eski savollar | 883
Ассалому алайкум.Кўпчилигимиз яхши биламизки, Исломда бошқа динларга нисбатан бағрикенглик мавжуд. Яъни, масалан, аҳли китоблар Ислом ҳалифалиги таркибида бемалол ўз динларига эътиқод қилиб, амалларини бажариб яшашлари мумкин.Саволим, шу диний барғрикенгликнинг чегараси қандай? У фақат аҳли китоблар учун амал қиладими, ёки бошқа барча динлар учун ҳамми? Масалан, Ҳиндуизм, Буддизм, Зардўштийлик ва ҳоқазо.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бошқа динлар, яъни, аҳли китоб бўлмаганлар ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уларга аҳли китобга қилинган суннатни қилинглар. Фақат аёлларига уйланманг ва сўйишларини емаган ҳолда», деганлар.Демак, самовий бўлмаган, кишилар ўзларича эътиқод қилиб юрган дин вакиллари ҳам тўлиқ ҳақ-ҳуқуқларга эгадирлар. Ушбу маъноларни Ислом ўн тўрт аср илгари, дунёда биринчи бўлиб жорий қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat