Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушуниш қийин бўлган хаёлларим

20:55 / 01.01.2020 | Said | 1562

Ассалому алайкум! Тушуниш қийин, анчадан бери хаёлларимга шунақанги нарсалар келяптики, Аллоҳ ва Унинг ишлари умуман бу мавзуга доир барча нарсани гумон остига қўйиб қўйвотганде бовоти ичим. Шунча исломий нарсалар ёки марузалар эшитсам ҳам ичимда ғалати ғашлик пайдо бўлаверади. Қисқасини айтганда исломий китоблардан ҳақни ўқиган пайтим ичим буни дарҳол гумон остига олиб уни ёлғонга чиқаряпти. Худди бу нарсалар, шариатимиз одамларни тинчлантириш учун бир йўл аслида у бўлмаган нарса деб ўзидан ўзи ҳаёлимга, онгимга фикрлар келяпти. Хатто баъзида ўзим ҳақни гувоҳи бўлсам ҳам, бир қанча вақт ўтиб буни ёлғон бўлса керак деб ўзим билмаган ҳолда гумон қиляпман. Сиқилиб кетдим, нима дейишимни нима деб ўйлашимни ҳам билмай қолдим. Сизлардан илтимос, ҳозирги ҳолатга тушушимга нима сабабчи бўляпти?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон ёшлигида миясига бузуқ фикрларни киритиб олса кейин кирган тўғри фикрлар ҳам бузуқ фикрларга аралашиб қолаверади. Бунинг мисоли бир идишдга қон тушиб қолса, ичига қуйилган тоза сувни ҳам рангини бузавергани каби. Бирорта олим инсоннинг олдига боринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat