Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози

00:00 / 25.11.2011 | eski savollar | 1631
Шайх ҳазралариБир киши масжидга келса жамоат намозни ўқиб бўлибди уйда жамоат бўлиб ўқишга кўзи етса нима қилади? Масжидда мазкур кишидан бошқа фарз намозини ўқимоқчи бўлган одам йўқ бўлса ёлг'из ўқиб оладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ёлғиз ўқиб олади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшилаб таҳорат қилиб борса-ю, одамларни намоз ўқиб бўлганларида топса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша намозга ҳозир бўлиб, уни ўқиганларнинг ажрича ажр берур. Бу уларнинг ажрларидан бирор нарсани кам қилмас», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.Баъзи вақтларда баҳона ахтариб, кеч қолдим, борсам масжидда жамоат намозига ета олмасам керак, деб жамоатдан қоламиз. Ушбу ҳадиси шариф бу мутлақо нотўғри эканини кўрсатиб турибди. Яхши ният ила жамоат намозига эришаман, деб боравериш керак. Агар намоздан кеч қолинса ҳам, Аллоҳ таоло ўша намозни ўқиган одамга берган ажрчалик савобни намозга кеч қолган бандага ҳам бераверади. Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, ўша кеч қолган одамга бериладиган савобни намозхонларнинг савобидан олиб эмас, балки алоҳида Ўз даргоҳидан беради. Шунинг учун кеч қолдим, етаманми-йўқми, деб ўтирмай жамоатга интилаверишимиз керак экан.

Топ рейтинг www.uz Openstat