Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

саноқ

00:00 / 27.11.2011 | eski savollar | 1604
Устоз!Кунлик 5софҳани 100та саноқдан уқиган киши, ёдлаган жойларини яни такрорни кунига нечи порадан вазифа қилгани яхши. Бир софҳани саноқда 1минутда тугатган яхшими тезроқ тугатса ҳам булаверадими? Дуода бо'либ турингизлар Устоз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Орқа такрор қилишда асосан ёдлаб ўтилган сура ва оятларнинг ёддан қочиб кетмаслиги эътиборга олинади. Ёдланган суралар қанча кўп бўлса, кунлик вазифа ҳам шунча кўп бўлади. Шу билан бирга, ҳар ким ўз хотирасига кўра йўл тутиши лозим. Кўпроқ тажрибадан маълум бўлгани, ўтилган сурлар узоғи билан ҳар ҳафтада бир бор такрорланиши керак. Яъни такрордаги сураларни бир ҳафтага тақсимлаб олиш лозим. Ундан узоқ муддатда ёдланган суралар унутилиб кетиши хавфи бор.Қуръонни секин ё тез ўқиш ҳар кимнинг ўз малакасига боғлиқ. Муҳими, тажвид қоидаларига риоя қилишни унутмаслик керак. Аммо ёд олиш учун секинроқ ўқиган яхши, қанчалик эътибор билан ўқилса, шунча осон ва пухта ёд олинади. Сизлар ҳам дуо қилиб туринглар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat