Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ирм-сиримлар

16:26 / 06 январь | AbrorDiniqulov | 380

Ассалому алайкум! Сизларга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин. 1-саволим шуки, халқ орасида ийс қилиш (чўзма пишириб халқни чақириш), бахшиларга қоқтириш деган нарсалар бор. Шулар динга тўғри келадими? Бахшилар ҳам Аллоҳ ўзи асрасин деб дуо қилиб қоқишади. Шу тўғрими? 2-саволим туя товон деган нарса бор (яъни агар кимнингдир бир неча фарзанди кетма-кет ўлиб қолаверса туянинг товонини қонлаб қўйса бола вафот этмас экан, бу нарса наслдан-наслга ўтармиш, туяа товон қилинган одамнинг фарзандлари ҳар йили уни қонлаб туриши керак эмиш). Шуларга жавоб берсаларингиз хурсанд бўлардим. Иложи бўлса Мусилмонлар идорасига мурожаат қилиб жума маърузаларида шу нарсаларни халққа тушунтиришса афзал иш бўларди. Халқ орасида бу ишлар авж олганлиги ичун.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки сўраганингиз ҳам мусулмоннинг эътиқодига зид. Ҳамма нарса Аллоҳнинг иродаси ва қудратига боғлиқ. Ҳамма вақт ёлғиз Ўзигагина илтижо қилиш Ўзидангина ёрдам сўраш керак. Ундан бошқа барчаси фирибгар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat