Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бекорчилар қаторига кирмайдими?

10:23 / 06 январь | Абдураҳмон | 519

Ассалому алайкум! Аллоҳ бандасидан юз ўгирса уни бекорчи ва фойдасиз ишлар билан машғул қилиб қўяди деган маънодаги ҳадисни биламиз. Саволим агар инсоннинг ишлари юришмаётган бўлса ёки бири икки бўлмаётган бўлса ана шу ҳадисдаги инсонлар сирасига кирадими? Ундан Аллоҳ юз ўгирган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Банда Аллоҳдан юз ўгиради. Шунга яраша "мукофот"ини олади. Аллоҳга юзланиб астойдил ибодат ва зикрга машғул бўлса ва истеъдодига лойиқ бир ишни топиб шариатга мувофиқ ҳаракат қилса Аллоҳ албатта баракотини беради. Амаллар уч турга бўлинади. Биринчиси савоб бўладиган амаллар. Иккинчиси гуноҳ бўладиган амаллар. Учинчиси савоб ҳам гуноҳ ҳам бўлмайдиган амаллар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шу учинчи амални “Лаа яънии” деб номлаганлар. Аслида бундай амаллар ҳам иккинчи амаллар турига киради. Чунки инсон охирати учун фойда оладиган вақтини на дунёвий ва на ухровий нарсага сарфлаган бўлади. гўёки инсон эҳтиёжиган ортиқча пулини ҳавога совурган бўлади. Бизнинг давримиздаги “солиҳман” деган инсонларимизни амаллари ҳам шу учинчидан нарига ўтмай қолди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat