Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узримни кабул килсангиз, Шайх хазратлари

00:00 / 30.10.2007 | eski savollar | 3949
Шайх хазратлари!Мен "Витр вожиб намози ва бошка масалалар буйича" сарлавхали саволимда жавобингизнинг далилини хам сураган эдим. Лекин бу асло сизга ишонмаслик, текшириш ёки бошка ёмон ният билан эмас, албатта. Аллох :жж куриб-билиб турибди. Сураганимнинг сабаби бир уртогим Кореяда тахсил олмокда. У ерда бошка мазхаб вакиллари хам жуда куп. Уртогим витр вожиб намозини укиетганида такбир айтганини Мисрлик имоми куриб, нотугри деган эмиш. Шунинг учун у мендан, илтимос, шу масалага ойдинлик киритинг деб суради. Шу максадда сиздан далили билан сурадим.Сизни Аллох :жж йулида жуда хам хурмат киламиз. Китобларингизни сабрсизлик билан кутамиз ва чикиши билан харид килишга шошиламиз. Шунинг учун агар кунглингизга бошка нарса келиб колган булса, узр сураймиз. Аллох :жж килаётган хайрли ишларингиз учун сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввалги мактубингизда шу гапларни ёзганингизда тушунарли бўлар эди. Биз ҳам сизларни ҳурмат қиламиз ва хизматингиздамиз. Шу билан бирга ушбу ёзувларга сабаб бўлган гапларни айтиб бориш ҳам бизнинг вазифамиз эканини айтиб қўйишимиз керак. Мана шунга ўхшаш ҳолатлар орқали баъзи ишларни билиб борамиз. Сиз ҳам ўтган гаплардан хафа бўлмайсиз деган умиддамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat